[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт находится в тестовом режиме

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

1991 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги Қонун ҳар томонлама етук ва ривожланган ёшларни тарбиялаш учун ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий шароит яратди.

Касаба уюшмалари ҳам корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш кадрларнинг, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари талаба ва ўқувчиларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида  тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий “Касаба уюшмалари – талабаларга” акцияси ўтказиб келинмоқда.

Акция доирасида:

Ҳар йили янги ўқув йили арафасида эҳтиёжманд оилалардан бўлган Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари талаба ва ўқувчиларини касаба уюшмаларининг стипендияси билан таъминлаш;

касб-ҳунар коллежларининг амалиёт ўтаётган ўқувчиларига ҳамда  битирувчиларига моддий ёрдам кўрсатиш;

жамоа шартномалари орқали иш берувчилар томонидан Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга контракт пуллари тўлаб берилишини таъминлаш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ишлари амалга оширилмоқда.