Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Самарқанд шаҳрида «Заковат» бўйича «Талабалар кубоги» ғолиблари аниқланди

01.11.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда юртимиздаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини доирасида меҳнат ҳуқуқига бағишланган «Талабалар кубоги» турнирини ўтказмоқда.

Мазкур турнирдан кўзланган асосий мақсад талаба ёшларнинг мантиқий фикрлаш доирасини ҳамда дунёқарашини кенгайтириш, улар орасида интеллектуал ўйинларга бўлган қизиқишни кучайтириш, интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда ёшларнинг меҳнат ҳуқуқларига оид билимларини оширишдир.

Куни кеча Самарқанд шаҳрида турнирнинг илк минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан жами 18 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этди.

Интеллектуал турнир қизғин ва шиддатли баҳсларга бой тарзда ва дўстона руҳда ўтди ҳамда талаба ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Турнир давомида жамоаларга жами 36 та мантиқий савол берилди.

Минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритиб, жорий йилнинг 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди:

1-ўрин: Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти;

2-ўрин: Самарқанд ветеринария медицинаси институти;

3-ўрин: Самарқанд Давлат университети.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, республика босқичида ғолибликни қўлга киритган олий таълим муассасаси жамоаси Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган меҳнат ҳуқуқларига оид 1 ҳафталик ўқув семинарида иштирок этади. Шунингдек, ғолиб жамоа «Заковат» интеллектуал кўрсатуви телевизион вариантининг махсус сонида қатнашади.

Click to listen highlighted text!