Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Саноат корхонасида Гендерга оид аудит ўтказилди

20.09.2024. Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” 2022 йил 15-декабрдаги ЎРҚ-809-сон Қонунига асосан вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган ҳолда режа асосида Гендерга оид аудит тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 18-19-сентябр кунлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги Ўзметкомбинат АЖда Гендерга оид аудит ташкил этилди. Аудит жараёнида саноат тармоғидаги меҳнаткашлар орасида аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминланиши юзасидан таҳлил ўтказилиб ҳисобот материаллари тайёрланди.

“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида гендер тенглигини таъминлаш, меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсиз иш шароитларини яратишда аёллар ва эркаклар учун тегишлилигича алоҳида урғу берилган ҳамда ходимларни сифатли ва фойдали овқатланишлари бўйича самарали ишлар ташкил этилган бўлиб, ташкилот “Соғлиқ муҳофазаси ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш менежменти” бўйича ИСО 45001:2018 халқаро стандарт талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат олган.

Гендерга оид аудит давомида Ўзметкомбинат АЖ ходимлари билан аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бундан ташқари раҳбарлик лавозимларида ҳамда оддий ишчи бўлиб фаолият юритаётган аёл ва эркак ходимлар билан ҳам индувидуал суҳбатлар олиб борилди. Ташкилотнинг фаолияти оғир саноат тармоғи билан боғлиқ бўлишига қарамасдан аёл ходимларнинг турли хил соҳалардаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётганлиги ва уларнинг ишга бўлган шижоатлари эътиборимиздан четда қолмади.

М.Муйитдинова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат техник инспектори