Сарҳисоб
13.11.2015. Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг раёсат йиғилишида 11 та устувор йўналишни амалга ошириш бўйича бирлашма ва тизимдаги ташкилотлар томонидан олиб борилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Йиғилишни бирлашма кенгаши раиси Н.Тоғаева олиб борди.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқий ҳимоя ва саводхонликни янада юксалтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, меҳнаткашлар манфаати ва касаба уюшмаларининг меъёрий ҳужжатларда белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб, бирлашма кенгаши мутахассислари томонидан «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси юзасидан 10 га яқин таклифлар Федерация Кенгашига тақдим этилди. «Меҳнат қонунчилигида янгиликлар» номли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами, «Якка меҳнат низолари комиссиялари фаолиятини ташкил этиш юзасидан тавсиялар» тайёрланиб, қуйи касаба уюшмалари, ҳамкор ташкилотларга етказилди.
Йиғилишда меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, дам олдириш борасидаги ишлар ҳамда маданий-маърифий тадбирларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Кун тартибидаги қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.