Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Соғлиғига етказилган зарар тўловлари суд томонидан ундириб берилди

26.04.2019. 1942-йилда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган ва меҳнат фаолиятини 28.03.1960-йилда 206-сон МСУ(ҳозирги “206-сон ХКМК” МЧЖ)да сувоқчилик вазифасидан бошлаб, мастер лавозимигача кўтарилган. Тақдирниг тақозоси билан 1973-йилнинг 24-сентябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида оғир тан жароҳати олиб, бир қўлидан ажралган. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса комиссия ёрдамида махсус текширилиб, 206-сон МСУ томонидан 25-сентябрь 1973-йилда Н-1 далолатномасини расмийлаштирилган. Орадан 35 йил ўтгандан сўнг, Ш.Рахматов соғлиғига етказилган зарар учун тўловлар олиш ҳуқуқи мавжудлигини билиб олган ва корхона томонидан зарар тўловлари тўланишини талаб қилган. Корхона Ш.Рахматовга ўзи билганича зарар тўловларини тўлаб бораверган. Аммо фуқаро олаётган тўловлардан қаноатланмаганлиги туфайли вилоят Бош бандлик бошқармасига мурожаат қилган, қилган мурожаатидан қаноатланмаганидан сўнг, 2019-йил 4-январда Бухоро ВКУТБ кенгашига ариза билан мурожаат қилади.

Фуқаронинг аризаси атрофлича ўрганиб чиқилди ва корхонанинг фуқародан     9 784 380 сўм миқдорида қарзи мавжудлигини аниқлаб, корхона раҳбарияти билан музокара олиб борилди. Музокаралар натижа бермаганидан сўнг, 07.01.2019-йилда            1-сонли тақдимномаси киритилди. Аммо, корхона тақдимномани ижро этишдан бош тортиб, судга мурожаат қилишимиз мумкинлигини оғзаки равишда билдирди.

Бухоро вилоят КУТБКнинг меҳнатни муҳофаза қилитш бўлими даъвогар сифатида фуқаро Ш.Рахматовнинг манфаатини кўзлаб 16.01.2019-йилда ФИБ Ғиждувон туманлараро судига даъво ариза билан марожаат қилди.

Суд томонидан олиб борилган узоқ вақт ўрганишлар натижасида 09.04.2019-йилда ФИБ бўйича Ғиждувон туманлараро  суди томонидан 01.01.2019-йилга қадар фуқаро Ш.Рахматов фойдасига 7 252 896 сўм миқдорида зарар тўловини тўлаб бериши тўғрисида қарор чиқариб, фуқаронинг талаби қондирилди.

Меҳнат муҳофазаси ва хуқуқий химоя бўлими етакчи мутахассиси

И.Бердиев

Click to listen highlighted text!