Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори

10.05.2019. Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Спорт мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда таълим, фан ва маданият ташкилотларидан 13 та оила, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотларидан 10 та оила ҳамда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ташкилотларидан 3 та оила вакиллари ғалабага бўлган иштиёқини намойиш қилиб, оила шаънини ҳимоя этдилар. Анъанага мувофиқ, мусобақалар ҳар бир тармоқ бўйича алоҳида ўтказилиб, оилалар олти шарт бўйича беллашдилар. Бир-биридан қизиқарли, бир-биридан мураккаб чаққонлик, эпчилиллик, мерганлик, маҳорат, ақл гимнастикаси, барчаси синовдан ўтди. Қайси оилада азалдан спортга иштиёқ баланд, қайси бири мусобақалар сабаб  шуғулланяпти, ҳаммаси аён бўлди.

Ушбу мусобақалардан кўзланган мақсад ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш баробарида, оилаларни ҳамжиҳатликда курашишга ундаш, болаларда спорт билан шуғулланишга иштиёқни оширишдир.

Мусобақаларнинг биринчи босқичида 1 мингдан зиёд оилалар, бошқача айтганда 3 мингдан зиёд иштирокчи ўзаро куч синашгани касаба аъзоларининг спортга қизиқиши ошиб бораётганлигидан далолатдир.

Оилалар билан суҳбатлашиб, уларнинг кўпчилиги бўш вақтларида жисмоний машғулотлар билан шуғулланишларини, айниқса фарзандларининг соғлом ўсишларига эътибор қаратишларини билиб олдик.

Мусобақа натижаларига кўра Таълим, фан ва маданият ходимларидан I-ўринни Янгиариқ туманидан Хажиевлар оиласи, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Янгибозор туманидан Аллабергановлар оиласи, Транспорт, йўл ва қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Қўшкўпир туманидан Жуманиёзовлар оиласи эгаллади.

II-ўринлари Таълим, фан ва маданият ходимлари ташкилотларидан Шовот туманидан Олимовлар оиласига, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимларидан Янгиариқ туманидан Эгамовлар оиласига, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимларидан Хазорасп туманидан Матқурбановлар оиласига насиб этган бўлса, мусобақанинг III-ўринини Таълим, фан ва маданият ходимларидан Янгибозор туманидан Жуманиёзовлар оиласи, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимларидан Боғот туманидан Шаркинлар оиласи, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимларидан Қўшкўпир туманидан Рўзметовлар оиласи эгаллади.

Иштирокчилар тегишли ўринлар билан бирга “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” номинациялари бўйича ҳам рағбатлантирилди. Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаларининг диплом ва совғалари тақдим этилди.

Бахтиёр Исмоилов 

Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Click to listen highlighted text!