Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Спортсевар оилалар мусобақаси

12.02.2018. Оила — ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир.

Бизнинг мустақил юртимизда ҳам оилага бўлган эътибор азалий қадриятлар, миллий урф-одатлар билан чамбарчас боғланган ҳолда кўзга ташланади. Оила, жамият ва давлат тушунчалари доимо уйғунликда, муштарак ҳолда тилга олинади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Соғлом оила” шиори остидаги республика оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи қизғин паллага кирди.

Хусусан Бухоро вилоятидаги мехнат жамоаларида ўтказилаётган мусобақаларда турли соҳаларда фаолият  кўрсатаётган ходимларнинг оила аъзоларидан ташкил топган спорт жамоалари ғалаба учун курашмоқдалар.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш,  айниқса,  оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали оила аъзоларининг ўз саломатлигига масъулият хиссини ошириш мақсадида ўтказилаётган ушбу оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи жумладан Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицейда ҳам ўтказилди. Унда мазкур таълим муассасасида фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Мусобақа қатнашчилари “Югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш”, “Моҳир хужумчи”,  “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, “Тезлик эстафетаси”, “Эпчиллик эстафетаси”, “Арқон тортиш мусобақаси”, “Бир жамоа эстафетаси” каби шартлар бўйича беллашдилар. 

Ниҳоятда қизғин кечган спорт мусобақалари натижаларига кўра, Г.Мирхановлар оиласининг “Лочинлар” жамоаси 1-ўринни, Д.Хайруллаевларнинг “Чаққонлар” жамоаси 2-ўринни, М.Шоевларнинг “Шиддаткорлар” жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа ғолиблари ва унда фаол иштирок этган қатнашчилар академик лицей касаба уюшма қўмитасининг Дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

– Касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоаларида ходимлар саломатлигини мустахкамлаш мақсадида жорий этилган ходимлар гимнастикаси ва турли спорт тадбирлари нафақат биз мехнаткашлар, балки бизнинг оила аъзоларимиз учун ҳам жуда фойдали бўлмоқда, – деди мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган Г.Мирхановлар оилавий жамоаси аъзолари. – Биз ҳам оилавий мусобақаларда иштирок этиб, худди ёшлигимизга қайтгандек бўлдик. Фарзандларимизнинг шодлигини айтмайсизми? Ушбу спорт байрами ташкилотчиларидан жуда ҳам миннатдормиз, энди вилоят босқичида иштирок этиб, ғолиблик учун оиламиз билан харакат қиламиз.

Айни кунда “Соғлом оила” шиори остидаги республика оилавий спорт мусобақалари қизғин давом этмоқда.

Дилафруз АРАЛОВА,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Click to listen highlighted text!