Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Такомиллашув – давр талаби

13.01.2014. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг навбатдан ташқари IX йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раёсатининг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида турли бўғин касаба уюшма органлари функциялари янада аниқ белгилаб қўйилгани, касаба уюшмалари тизимидаги такомиллашув жараёнининг босқичма босқичлиги амалга оширилаётгани фаолият самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, бу орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш йўналишида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

Йиғилишда яна бир қатор масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.