Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тармоқлараро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари йўлида

13.12.2018. Жорий йилнинг август ойида Беларус Республикаси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида икки давлат ўртасида Қўшма баёнот ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома қабул қилиниши билан бирга турли соҳаларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга оид муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 3-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши делегацияси Беларус Агросаноат комплекси ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, меҳнат муҳофазаси, маданий-оммавий ишлар, соғломлаштириш ва дам олишни ташкил этиш каби масалаларда ўзаро тажриба алмашиш ва ҳалқаро меморандумни имзолаш мақсадида Беларус Республикасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси дастлаб касаба  уюшмалари  Федерация  кенгаши  раиси  Орда Михаил Сергеевич билан учрашиб, икки томон давлатлар ўртасида ҳамкорлик йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳамда касаба уюшмалари фаолияти тўғрисида фикр  алмашдилар.

Учрашув давомида делегация иштирокчилари Беларус Агросаноат комплекси ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси ходимлари билан танишиш учун қўмитага ташриф буюришиб, аппарат ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шундан кейин, икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланиш жараёни бўлиб ўтди. Тадбирнинг тантанали имзолаш жараёни Беларус касаба уюшмалари Федерацияси мажлислар залида ўтказилди. Тадбирни Беларус Агросаноат комплекси Республика қўмитаси раиси Николай Лабушев очиб берди ва икки тармоқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташриф давомида Республика кенгаши делегацияси Слуцкий туманидаги агросаноат комплекси бошланғич касаба уюшмалари фаолияти билан танишди. “Слуцкий сир комбинати”, “Слуцкий шакар комбинати”нинг бевосита ишлаб чиқариш жараёни, уларнинг фаолияти билан танишдилар. Учрашув давомида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ишлаётган ишчи-ходимлар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ундан ташқари делегация аъзолари Минск шаҳридаги ва туманлардаги қадимий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Click to listen highlighted text!