Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Темп – 2019» Тошкент Халқаро форуми. 26 июнь.

26.06.2019. Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форумининг ишини “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзуидаги Давра суҳбати давом эттирди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ёшлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати доирасида Касаба уюшмалари фаолиятида инновацион технологияларни қўллаш, Касаба уюшмалари ёшларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини шакллантириш, Омма олдида сўзга чиқиш ва иш берувчилар билан мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантириш мавзуларидаги маҳорат дарслари ўтказилди.

Шундан сўнг Халқаро Форум иштирокчиларини Бўстонлиқ туманининг сўлим табиати ва бетакрор манзаралари билан таништириш мақсадида ҳудуд бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва рассомчилик кўргазмалари билан танишиб, санъат асарларидан баҳра олдилар. Миллий таомлар тайёрланиши а уларнинг намойиши анжуман иштирокчиларида унутилмас бой таассурортлар қолдирди. Барча иштирокчилар “Plov-party”да қатнашдилар. Улар учун маданий тадбир ҳам ташкил этилди.

Click to listen highlighted text!