«Умид Гулшани» ҳамда «Қўҳинур» сиҳатгоҳига 10 кишига бепул йўлланмалар тақдим этилди
06.09.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йилда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» дастури бўйича 1 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан акция эълон қилинди. Унга кўра вилоятнинг турли тармоқларида фаолият олиб бораётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга имтиёзли бепул йўлланмалар тақдим этилди.
Пискент туманидаги 3-ДМТТ тарбиячиси Жапанова Хуррият : «4 нафар фарзандимни ёлғиз ўзим тарбиялаб келмоқдаман. Турмуш ўртоғим вафот этгандан кейин оила, рўзғор ўзимда қолган. 1 нафар қизимнинг ногиронлиги бор, бугун ўзимни соғлигимни тиклаш ва дам олиш учун имтиёзли йўлланмани олиб тўғриси кўзларимга ёш келди. Сабаби, шу вақтгача ўзимнинг соғлигим ҳақида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаган эдим.
Акция доирасида «Умид Гулшани» ҳамда «Қўҳинур» сиҳатгоҳига 10 кишига бепул йўлланмалар тақдим этилди.