Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Бутунжахон мехнат мухофазаси куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди.

23.04.2019. 2019 йил  22 апрель куни “DAEWOO TEXTILE” МЧЖ Фарғона фабрикасида мехнатни мухофаза қилиш кунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Корхона президенти Чо Сынг Хён сўзга чиқиб, ўз тантанали нутқида корхонада ходимларнинг хавфсиз иш ўринлари билан таъминланиши, муносиб меҳнат шароитлари ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан амалга оширилаётган инновацион ғоялар хамда уларнинг иш фаолиятидаги муваффақиятли қўлланиллаётганлигини алохида таъкидлади. Йиғилиш давомида корхона президенти томонидан ўзларининг иш фаолиятидаги инновацион ғоялари, ишлаб чиқаришдаги катта ўзгаришлардаги харакатлари учун бир гурух ходимлар диплом ва пул мукофотларибилан тақдирландилар. Ундан сўнг корхона бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Юсупова Гулнора Каримовна иш берувчи  томонидан барча ишчи-ходимларга яратилаётган муносиб мехнат шароитлари, ходимлар учун кўрсатилаётган йилда бир маротаба ўтказиладиган бепул малакали тиббий кўрик, махсус кийим-бош билан йилда икки маротаба таъминланиши, бепул иссиқ овқат, ишчи-ходимларни хавфсиз ишга келиб-кетишларида бепул транспорт, иш жойларини шаходатлаш, ишчи-ходимларнинг иш фаолиятида ва ишлаб чиқариш самарадорлигида сезиларли даражада ахамиятли бўлганлиги,  инсон омилига хамда мехнат жараёнида ходимлар  хавфсизлигига бўлган эътибор ҳақида гапириб ўтди.

Click to listen highlighted text!