Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси: аҳоли билан Қайта алоқа механизми (МОС) бунданда такомиллаштирилади

11.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона водийси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида Федерация тизимида аҳоли билан Қайта алоқа механизми (МОС) бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан семинар-тренинглар ўтказди.

Дастлаб Фарғона, сўнгра Нукус шаҳарларида бўлиб ўтган семинар-тренингларда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари тизимида меҳнат қилаётган ҳуқуқшунослар, меҳнат муҳофазаси, ташкилий ишлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш соҳалари мутахассислари иштирок этдилар.

Интерактив усулда ташкил этилган семинар-тренингларда даставвал Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳамда бошқа халқаро шартномаларда белгилаб қўйилган меҳнат соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг бажарилишига оид тақдимотлар ўтказилди. Сўнгра семинар-тренинг қатнашчилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзуга оид амалий топшириқлар ечими бўйича муҳокамаларда иштирок этдилар. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида халқаро меҳнат стандартларига оид сўровнома ҳам ташкил этилди.

Семинар-тренинглар доирасида Касаба уюшмалари Федерацияси Юридик клиникаси қошида ташкил этилган аҳоли билан Қайта алоқа механизмини янада такомиллаштириш мақсадида олиб борилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган ютуқлар ҳам муҳокама этилди. Хусусан, Қайта алоқа механизми доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш жараёнига киритилган янгиликлар, жумладан, аноним мурожаатларни ҳам кўриб чиқиш тартиби йўлга қўйилганлиги қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!