Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши ҳақида

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Хотин-қизлар кенгаши, ҳудудий ва тармоқ касаба уюшма ташкилотларида эса  хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари фаолияти йўлга қўйилган. Улар томонидан хотин-қизлар меҳнатини тартибга солиш, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари яратилиши, локаль ҳужжатлар орқали қўшимча имтиёз ва каолотлар берилиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилади.

Касаба уюшмаларининг Хотин-қизлар кенгаши ва хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланаётган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали:

иш жойларида хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя этилиши;

улар манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш;

меҳнат муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш йўналишларида иш олиб борадилар.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари гендер экспертизасидан ўтказилади. Шу мақсадда жамоа шартномалари ва келишувлари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси таркибига Касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши, жойларда  эса хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари вакиллари киритилган. Натижада жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизлар ижтимоий ҳимояси кучайтирилди.  

Касаба уюшмаларининг жамоа музокараларида хотин-қизлар манфаатларини ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлган стратегик мақсадлари:

корхона, ташкилот ва муассасаларда тузилган ва жамоатчилик асосида иш олиб борувчи ҳамда иш берувчилар, маҳаллий ҳокимлик органлари, касаба уюшма ташкилотларига хотин-қизлар ва ёшларнинг меҳнат, дам олиш ҳамда маиший шароитларини яхшилаш, маънавиятини юксалтириш масалалари бўйича таклифлар киритувчи Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари;

корхона ва ташкилотларда хотин-қизларнинг фаол иштирокида тузилувчи жамоа шартномалари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича комиссиялар орқали амалга оширилади.

Click to listen highlighted text!