Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МУРОЖААТИ ТУРЛИ СОҲА ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА ТАРҒИБ ЭТИЛМОҚДА

30.07.2021. Давлатимиз раҳбарининг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференциядаги “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзуидаги нутқи бугунги кунда нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон оммаси эътибори марказида бўлиб турибди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам мазкур нуфузли анжумандан келиб чиққан ҳолда, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиши билан биргаликда, “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолар ва мамлакатимиз аҳолисига Мурожаати” қабул қилинди.

Кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ушбу Мурожаатнинг мазмун-моҳиятини турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар, касаба уюшма фаолларига янада кенгроқ тушунтириш мақсадида Касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган мазкур тадбирларда тармоқ касаба уюшмаларининг туман кенгашлари раислари, касаба уюшма фаоллари, турли соҳаларда меҳнат қлаётган ходимлар иштирок этдилар.

— Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолари ва мамлакатимиз аҳолисига қилган ушбу Мурожаатида касаба уюшма ташкилотлари ва фаолларининг аниқ вазифалари белгилаб берилган,— дейди Ўзбекистон  Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лутфиддин Ғаниев. — Пандемия шароитида иш ўринларини сақлаб қолиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш асосий вазифаларимиздан биридир. Президентимиз ташаббуслари билан Тошкент шаҳрида ўтказилган тарихий анжуманнинг халқимиз ва давлатимиз истиқболи учун ўта долзарб аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиққан ҳолда, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилояти ташкилотлари фаоллари Мурожаатномада таъкидланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда барча имкониятларни ишга солишига шубҳа йўқ.

Ўтказилган очиқ мулоқотда ноанъанавий ва норасмий бандлик шароитларида меҳнат қилаётган фуқароларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш, ваколатли давлат органлари иш берувчилар томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ҳамда меҳнат ҳавфсизлиги стандартлари асосида меҳнат муҳофазасини намунали ташкил этиш, мамлакатимиз касаба уюшма фаолларининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш каби йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар хусусида ҳам атрофлича фикр-мулоҳазалар алмашинилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси Мурожаатининг мазмун-моҳиятини жойларда янада кенгроқ кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталарида, турли тармоқларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ёшлар ўртасида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати