Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги ва “Халқаро ногиронлар куни”га бағишланди

05.12.2017. Мини футбол мусобақалари ҳақиқий спорт байрамига айланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги ва “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан паралимпия спортчилари, жисмоний имконияти чекланган инсонлар, тармоқ тизимидаги кичик бизнес субъектлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилган спорт тадбирида тармоқ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлардан таркиб топган 8 та жамоа – “Стройгород”, “Сувсоз”, “Пластекс”, “UZTEX”, “Мастер деликатесов”, “DIMAX”, “Тошиссиққуввати”, “UZEX” жамоалари ҳамда кўзи ожиз спортчилардан таркиб топган “Қалдирғоч” ва “Лочин” жамоалари иштирок этдилар.

Тантанали тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев очиб берди.

Ҳақиқий спорт байрамига айланган мусобақалар жараёни қизғин беллашувларга бой бўлди. Беллашувлар Ўзбекистон футбол Федерациясининг малакали ҳакамлари томонидан баҳолаб борилди.

Мусобақа якунларига кўра “Мастер деликатесов”  МЧЖнинг “Мастер деликатесов” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

2-ўрин “DIMAX BIZNES MARKAZI” МЧЖнинг “DIMAX” жамоасига насиб этди.  микротўлқинли печ, диплом ва рамзий кубок;

Мутлоқ ғолибликка эса “Сувсоз” жамоаси сазовор бўлиб, тармоқ Республика Кенгашининг кўчма кубогини қўлга киритди.

Барча ғолиб жамоаларга Диплом, кубок ва совғалар топширилди.

Мусобақалар натижаларига кўра ғолиб бўлган жамоалар муносиб тақдирланиши билан бирга, “Меҳнат жамоасида спортнинг оммавийлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган жамоа” номинацияси таъсис этилиб, 5 та жамоа махсус диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, паралимпия спортчиларининг “Лочин” ва “Қалдирғоч” жамоалари рамзий кубок билан тақдирланиб, ҳар бир ўйинчига эсдалик совғалари топширилди.

Спорт тадбирига йиғилганлар ҳамда ғолиб ва совриндорларни таниқли ва ёш эстрада хонандалари ўз чиқишлари билан қутладилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!