Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

26.08.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимиз Мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида диёримизнинг ҳар бир ҳудудида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Жумладан, байрам арафасида “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида ташкил этилган тадбирлар доирасида  Республикамиз мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган 84 нафар ҳарбий хизматчи оиласи моддий ва маънавий қўллаб-қуватланди. Кам таъминланган, кўп болали, чекка ҳудудларда яшовчи оилаларнинг 100 нафарга яқин ишловчи аёллари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга,  фарзанд кўрмаган ёш оилалар “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар билан таъминланди.

Шунингдек, меҳнат жамоаларида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусидаги маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, уларда меҳнаткашлар, айниқса, ёшларга мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик эканлиги, бугунги кунда мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар орқали етказилди.

Байрам муносабати билан кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди. Шунингдек, ҳудудлардаги “Мурувват” ва “Саховат” уйлари, Меҳрибонлик уйларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, у ерда яшовчиларга хомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз ва эҳтиёжманд оилалардаги кексалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилди.

Худди шу каби тадбирлар бугун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туманлар,  маҳалла гузарлари, меҳнат жамоаларида давом этмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида қатор ижтимоий акциялар ҳам ўтказилмоқда. Хусусан, “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида республикамизнинг чекка ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг 2 минг нафар аёллари электр маиший техника жиҳозлари билан таъминланди.. “Касаба уюшмалари – ёшларга” акцияси доирасида эса ижтимоий ҳимояталаб оилалардан бўлган 294 нафар иқтидорли талабага касаба уюшма стипендиялари топширилди.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, Касаба уюшмалари томонидан Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида жойларда, меҳнат жамоаларида ташкил этилаётган байрам тадбирларида аҳолига, турли соҳа ходимлари, айниқса ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг аҳамияти ва натижалари, бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти етказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимиздаги Ўзбек миллий академик драма театрида ташкил этилди. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларида фаол меҳнат қилаётган турли соҳалар ходимлари, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир ташкилотчилари томонидан Мустақилликнинг қадрига етиш, истиқлол берган имкониятларга шукроналик туйғусини янада ошириш ҳар биримизнинг дилимиздаги мақсад эканлиги, Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган туб ўзгаришлар, турли соҳалардаги ютуқ ва муваффақиятларимизнинг жаҳон ҳамжияти томонидан ҳам эътироф этилаётгани барчамиз учун ғурур ва ифтихор бахш этиши алоҳида таъкидланди. Бугунги кунда Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини ошириш, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг пойтахт туманларида истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг уй юмушларини янада енгиллатишга кўмаклашиш мақсадида 155 нафар эҳтиёжманд оилалар аёлларига электр-маиший техника жиҳозлари топширилди. Пойтахтимиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали меҳнат қилиб келаётган турли соҳа ходимлари ҳам муносиб тақдирланди. Кам таъминланган ёш оилалар вакилларидан 9 нафарига касаба уюшмалари тизимидаги “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар тақдим этилди.

Мазкур тадбир доирасида касаба уюшмаларининг “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” лойиҳаси ҳам амалга оширилди. Унда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 18 нафар ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идоралари ходимлари  оилалари моддий ва манзилли қўллаб-қувватланди. Олий ўқув юртларининг ижтимоий ҳимояталаб оилалардан бўлган иқтидорли талабаларидан 109 нафарига касаба уюшмалари стипендияси тантанали равишда топширилди.

Тадбир иштирокчилари бундай доруломон кунлар аввало, мамлакатимиздаги барқарор тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик, муҳтарам Президентимизнинг инсон манфаатларини олий қадрият даражасига кўтарган одилона сиёсатлари натижаси эканлигини эътироф этдилар.

***                     ***                      ***

Худди шу каби тадбирлар Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида ҳам ташкил этилдиди. Тадбирда мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари халқимиз турмуши ободлигини янада ошириш, шаҳару қишлоқларимизни янада ривожлантириш, кўркамлаштириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, давлатимиз томонидан ёшлар ва хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътибор, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар эътироф этилди. Мазкур хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида касаба уюшмалари томонидан ёш мутахассислар, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ва ёшлар, жисмоний имконияти чекланган инсонлар, ижтимоий ҳимояталаб оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиҳатгоҳларда имтиёзли соғломлаштириш, мақсадида тизимли ишлар амалга оширилаётгани эътиборлидир.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларнинг 175 нафар аёлларига замонавий электр-маиший техника жиҳозлари топширилди. “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Ватан олдидаги хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган 17 нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига ҳурмат, эҳтиром кўрсатилиб, моддий қўллаб-қувватланди ва уларнинг фарзандлари ўқув анжомлари билан таъминланди. “Касаба уюшмалари – ёшларга” акцияси доирасида Тошкент давлат аграр университетида таҳсил олаётган 21 нафар иқтидорли талабага касаба уюшмалари стипендияси топширилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, Мустақиллик байрами арафасида Тошкент вилоятида туманларида истиқомат қилаётган 100 нафарга яқин меҳнат фахрийларининг Хива ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида қилоятдаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари касаба уюшма ташкилотлари томонидан моддий қўллаб-қувватланди.  Шунингдек, чека туманларда яшовчи ёш оилалар ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашларга касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари учун таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. Озод ва обод юртимизни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди. Барча иштирокчилар бугунги доруломон кунларга шукроналик келтириб, мамлакатимизда давлатимиз томонидан ҳар бир соҳада яратилаётган кенг имкониятлар учун миннатдорликларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!