Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистонда илк маротаба ёқилғи-энергетика комплекси мутахассисларининг “ЁШЛИК ЭНЕРГИЯСИ” халқаро ёшлар форуми ўтказилмоқда

2021 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган “ЁШЛИК ЭНЕРГИЯСИ” халқаро ёшлар форуми старт олди.

Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳида ўз ишини бошлаган мазкур форум жорий йилнинг 19 майидан 23 майига қадар давом этади. Унда ёқилғи-энергетика комплекси соҳасининг нафақат мамлакатимиздаги ёш мутахассислари, балки Россия Федерацияси, Белорусь Республикаси, шунингдек, “ACWA Power”, “Masdar”, “Siemens Energy”, СП ООО “UzAssystem” ҚК МЧЖ, “Eriell Group”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани”, “Enter Engineering Pte. Ltd.”, «Jizzakh Petroleum» ҚК МЧЖ каби ҳорижий компанияларнинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.

“ЁШЛИК ЭНЕРГИЯСИ” Халқаро Форуми юртимизда Президентимиз ташаббуслари билан ёшларни ҳар томонлама билимли ва иқтидорли мутахассислар бўлиб етишиши, уларнинг профессионал ва ижодий салоҳиятларини ошириш, ижтимоий фаол ва қобилиятли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишлари учун кенг имкониятлар яратиш, кучли ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бу борада эришилган тажриба ва ютуқларни дунё ҳамжамиятига янада кенгроқ етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Шунингдек, Форум доирасида ёқилғи-энергетика соҳасида фаолият кўрсатаётган ёш мутахассисларнинг долзарб масалаларини ҳал этишда кучларни бирлаштириш, бу орқали Республикамизнинг энергетика секторини янада ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.

Таъкидлаш зарурки, “ЁШЛИК ЭНЕРГИЯСИ” халқаро ёшлар Форуми “Баркамол ёш мутахассис – қудратли юрт таянчи” шиори остида ўтказилмоқда.

Форум дастуридан иштирокчиларни мамлакатимиздаги нефт-газ ва энергетика тизимидаги салоҳиятли корхоналар, уларда меҳнат қилаётган ёшлар фаолияти, ёш мутахассисларга корхоналарда яратилган муносиб меҳнат шароитлари, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари ҳамда унинг ижобий натижалари, жамоа шартномалари орқали ёш ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиш борасидаги тизимли ишлар билан таништириш, “Ўзбекистон Ёқилғи-энергетика комплекси: долзарб масалалар, ривожланиш истиқболлари, келажакка назар” мавзуидаги Конференция, “Уч авлод учрашуви” мавзуидаги давра суҳбати, соҳага оид маҳорат дарслари ва тренинглар, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, спорт мусобақалари, ёшларнинг ўзлари меҳнат қилаётган корхоналари тўғрисидаги тақдимотлари каби тадбирлар ўрин олган.

Нуфузли анжуман доирасида иштирокчилар Президентимиз томонидан ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳияти билан таништирилади.

         Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!