Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Узоқ кутилган маош

15.05.2019. Кейинги йилларда аксарият корхона ва ташкилотларда ходимларга иш ҳақлари қонунда белгиланган муддатларда тўлаб келинмоқда. Аммо ҳамма жойда ҳам бунга риоя қилиняпти, деб бўлмайди. «Юггазстрой» ОАЖга қарашли «Хиванефтегазқурилиш» унитар корхонасида 2018 йилнинг сентябридан айрим ходимларнинг иш ҳақи кечика бошлади. Орадан етти ой ўтди ҳамки, маошдан дарак йўқ. Корхонанинг беш нафар ходими шу йил март ойида вилоят ҳокимига ариза билан мурожаат қилди. Вилоят ҳокимлиги ушбу масалада касаба уюшмаларидан амалий ёрдам сўради.

Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари иш берувчи билан музокаралар ўтказиб, унга қонун талабларини тушунтиришди. Натижада 2019 йил 30 март ва 2 апрель кунларидаги тўлов топшириқномалари билан Қ.Абдукаримовнинг 4 690 197 сўм, Р.Бекчановнинг 6 459 120 сўм, Қ.Аҳмедовнинг 3 464 236 сўм, Х.Жабборовнинг 3 904 578 сўм, О.Даудовнинг 3 904578 сўм иш ҳақи тўлаб берилди. Шикоят ёзишга андиша қилган бош­­қа ходимлар ҳам узоқ кутилган ойлик маош­ларини олишди.
Хонқа тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам аҳвол шунчаликка борди. Февраль ойидан бери иш ҳақини ололмаётган ҳамшира Г.Искандарова вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасидан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Касаба уюшмалари аралашуви билан муаммо тезкор ҳал қилинди. Г.Искандарованинг 1000 000 сўм иш ҳақи ундириб берилди. Иш берувчига ходимларнинг ойлик маошларини ўз вақтида қонун талаблари асосида тўлаб бориш лозимлиги тушунтирилди.

Музаффар Отабоев
Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири

Click to listen highlighted text!