Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Вазифалар аниқ, навбат — амалий ишга

06.06.2018. Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ўтказилган семинарда ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифаларига алоҳида ­эътибор қаратилди.

Жорий йилги мавсумда шаҳар ташқарисидаги 12 та стационар оромгоҳда 4300 нафар, таълим муассасалари қошида ташкил этиладиган 62 та кундузги оромгоҳда 5225 нафар бола дам олдирилади.
Ҳозирда вилоят ҳокими ҳамда ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг «Мактаб ўқувчиларининг 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этиш тўғрисида»ги қўшма қарори билан шаҳар ва туман ҳокимлари, тасарруфида оромгоҳлари бўлган хўжалик, ташкилот раҳбарлари, мутасадди ва ишчи гуруҳлар зиммасига дам олиш масканларини таъмирлаш, зарур жиҳозлар, белгиланган миқдорда ва турдаги дори-дармон, санитария ва ювиш-тозалаш воситалари билан тўлиқ таъминлаш, кутубхоналарда бадиий китоблар, маданий ва спорт жиҳозлари етарли бўлишига эришиш каби долзарб вазифалар юклатилиб, ижроси таъминланаяпти.
Мавсумда ногирон, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган, айниқса, ижтимоий ҳимояга ва соғломлаштиришга муҳтож саккиз юз нафар бола имтиёзли ва бепул йўлланма билан таъминланади.
Семинарда ўтган йилда болаларни соғломлаштириш мавсумида йўл қўйилган камчилик­ларга алоҳида тўхталинди. Мавжуд оромгоҳларда сўнгги тайёргарлик ишлари ниҳояланаётган бир пайтда «Табассум», «Мирзачўл», «Коинот» оромгоҳларида ҳозиргача қатор камчиликлар борлиги тилга олиб ўтилди. Стационар оромгоҳларнинг биринчи июндан эътиборан иш бошлаши қатъий белгилаб қўйилганига эътибор қаратилди.

***

Навоий вилоятидаги семинар «Қизилқумцемент» АЖ тасарруфидаги «Шабода» оромгоҳида ташкил этилди.

Ялпи йиғилишда бирлашма, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, масъул ташкилотлар вакилларининг маърузалари эшитилди. Уларда мавсумга оромгоҳларни тайёрлаш, болаларнинг сифатли, мазмунли ва қизиқарли дам олишини ташкил этиш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг санитария-гигиена талабларига қанчалик мос эканини назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик чораларини кўриш, малакали педагог кадрларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шўъба машғулотларида эса ҳар бир соҳа вакилларига мутахассислар томонидан оромгоҳларда ишларни тўғри йўлга қўйиш ва юритиладиган ҳужжатлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбирда ташкил этилган кўргазмада ишчи гуруҳлар томонидан тегишли қўлланма, плакат ва тарқатма материаллар, режалаштирилган тўгарак ҳамда кутубхоналарнинг намунавий фаолияти намойиш қилинди.

***

Самарқандда мавсум ташкилотчилари ва оромгоҳларга жалб этиладиган ходимлар иштирокида бўлиб ўтган семинарда ҳам мавсумга ҳозирликнинг ҳолати муҳокама марказида бўлди. Тадбирда болаларни сифатли, мазмунли ва қизиқарли дам олишини ташкил этишга доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Мутахассислар шўъба йиғилишларида малакали тиббий хизмат, озиқ-овқат таъминоти, маданий-маърифий тадбирларни уюштиришга доир масалалар бўйича машғулотларда иштирок этишди.
Жорий йилда барча турдаги оромгоҳларда 21 минг 130 нафардан ортиқ болажонлар дам олдирилади. Айнан шунга кўра, масъулиятини ҳис қилган ҳолда 23 та стационар, 55 та кундузги оромгоҳда етарлича шароит яратилмоқда. Дам олиш мавсумини юқори малакага эга бўлган ­кадрларга топшириш, уларнинг касбий маҳорати юзасидан атроф­лича фикр юритилди. Иштирокчиларга мавсумга тааллуқли барча масалалар бўйича батафсил маълумот берилди.

***

Меҳнатни ташкил этишнинг ҳар қандай мажбурийлик кўринишига қонуний чоралар белгилангани, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, янги даврни бошлаб берди. Меҳнат муносабатларини тубдан такомиллаштириш борасида Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Холис экспертлар томонидан амалга оширилаётган кузатув ва мониторинглар орқали олис ҳудудлардаги ҳолат ҳам таҳлил этиб келинмоқда.

Самарқанд шаҳри, Жомбой, Булунғур, Иштихон, Қўшработ, Каттақўрғон, Тойлоқ, Ургут туманларида ХМТ эксперти Оксана Герасимова иштирокида меҳнат муносабатларини шакллантиришнинг оптимал услублари, мажбурийлик кўринишидаги ҳолатларнинг олдини олишга доир семинар-тренинглар ташкил этилди. Унда иштирокчилар мажбурий меҳнатнинг барча кўринишларини мисоллар асосида батафсил муҳокама қилишди.
Касаба уюшма фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қатнашган тадбирларда меҳнаткашлар ҳуқуқлари ҳимоясини ташкил этиш, кафолатланган иш ­шароити яратиш, меҳнатнинг мажбурийлиги эҳтимол тутилган омиллар олдини олишда жамоатчилик назоратининг таъсирчан кучи хусусидаги ­фикр-мулоҳазалар билдирилди.
— Барча ҳудудда иштирокчилар фаоллиги яққол сезилиб турди, — дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Ориф Мизамов. — Меҳнат маданиятини шаклантиришда фуқароларимиз фаоллиги эътирофга лойиқ. Улар жамиятдаги ўзгаришларни теран илғаган ҳолда ўз муносабатларини билдиришди.

Click to listen highlighted text!