Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Вобкентда «Беш ташаббус олимпиадаси» «Соғлом танда – сифатли таълим» шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларига старт берилди

17.03.2023. Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Вобкент туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқитувчилари  ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 1-мавсуми доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Вобкент тумани ҳокимлиги, Спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Халқ таълими бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари ҳамда мураббийлар иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ш.Ҳусенов ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Р.Носировалар сўз олиб, спортчиларни ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари Низом талаблари билан таништириб ўтиб, барчага омад тилади.

Тадбир давомида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури ва Ахборот-кутубхона марказининг китоблар кўргазмалари намойиш этилди. Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди.

Тадбир якунида, ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.