Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Якдиллик билан қўллаб-қувватланди

04.09.2017. «Навоийазот» акциядорлик  жамияти касаба уюшма ташкилотида  «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Форум якунларига бағишланган амалий семинар кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Акциядорлик жамияти республикадаги энг йирик кимёвий маҳсулотлар етказиб берувчи саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Корхона касаба уюшма қўмитаси сафига 9 мингга яқин аъзо бирлашган. Мазкур жамоада 4 та ишлаб чиқариш, 70 дан зиёд цех касаба уюшма ташкилотлари мавжуд.

Ташкил этилган семинарда бошланғич ташкилот етакчиси сўзга чиқиб,  «2017 —  2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси» юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ҳар бир касаба уюшма аъзоси унинг  ижро этилишини  таъминлашда масъул эканини таъкидлаб ўтди.

Семинарда иш берувчи вакиллари ва ишлаб чиқариш соҳаси фидойиларининг ушбу масала юзасидан  маърузалари тингланди ва касаба уюшма фаоллари томонидан кўмаклашиш дастури муҳокама этилди.

Семинар сўнгида «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшма аъзоларига Мурожаати ўқиб эшиттирилди ва иштирокчилар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!