Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Янги зафарларга ундов

02.10.2017. «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» унитар корхонасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтган Форумга бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Унда заводнинг цех, бўлим ва бўлинмалари касаба уюшма етакчилари қатнашди.

«Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» унитар корхонаси директори Ҳамидулло Шерматов 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини асос қилиб олган ҳолда корхонада бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, истиқлол меваси бўлган йирик саноат корхонасида маҳаллий кадр­лар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган бўлиб, заводнинг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ошиб бораётир. Айниқса, икки минг нафарга яқин фуқаронинг иш билан таъминлангани, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш намунали йўлга қўйилгани эътиборга лойиқ.

Қашқадарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раис ўринбосари Исоқ Аҳмедов эса Форумда қабул қилинган Кўмаклашиш дастурини бажариш юзасидан тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди. Ҳар бир йўналишга мухтасар шарҳ бериб ўтди.

Корхона касаба уюшма қўмитаси раиси, Форум иштирокчиси Норсаид Кўчкинов йиғилганларга анжуман тафсилотлари тўғрисида гапириб берди. Унинг қизғин баҳс-мунозаралар руҳида ўтганини қайд этди. Анжуманда бир қатор фойдали таклиф ва мулоҳазалар билдирилгани ҳамда муҳим устувор йўналишлар белгилаб берилганини таъкидлади.

Семинар иштирокчиларига Форум қатнашчиларининг касаба уюшма аъзоларига йўллаган Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

— Ўтган йили Деҳқонобод саноат касб-ҳунар коллежини тугатиб, заводга ишга киргандим, — дейди семинар қатнашчиси Дилфуза Чориева. — Бу ерда конвейер машинисти бўлиб ишлаяпман. Бугунги семинарда биз каби ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларга зарур меҳнат шароити яратиш ҳамда малакасини ошириш бўйича қатор тавсиялар берилди. Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари олдидаги муҳим вазифалар ҳақида тушунчаларимиз  бойиди.

Келгусидаги ниятим кимё технологиялари йўналишида олий ўқув юртида билимимни ошириб, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишдир.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!