Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёшлар ҳамиша эътиборда

30.11.2017. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тармоғига қарашли «Қўнғирот сода заводи» унитар корхонасида  ёшларнинг ижтимоий фойдали ташаббуслари ва қизиқишларини амалга ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ишга қабул қилинаётган ҳар бир йигит-қиз ўз меҳнат фаолиятини касаба уюшмаси қўмитасида таништирув суҳбати билан бошлайди.

Яқинда корхонада касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ёш ишчи-ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.

Унда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шароит ва  ишга қабул қилишда кўзда тутилган имтиёзлар, меҳнат муносабатларига оид меъёрий ҳужжатлар, жамоа шартномаси бўйича кенг тушунчалар берилди.

— Корхонамизда ходимлар, айниқса, ёшларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароити яратиш, саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча масалаларни ижтимоий шериклик асосида ҳал этиб келаяпмиз, — дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Аллаёров. — Ёш кадрлар ўз салоҳиятини намоён этиши, изланиши учун, энг аввало, шарт-шароит зарур. Бундан ташқари, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, касб маҳоратини ошириш, саломатлигини ­мустаҳкамлаш мақсадида турли тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган. Ёш ходимлар ва мутахассислар ўртасида касб маҳорати бўйича «Энг моҳир ёш аппаратчи», «Энг моҳир ёш чилангар», «Энг яхши ёш ошпаз», «Моҳир қўллар» ва бош­қа танловлар ўтказилди.

Семинарда, шунингдек, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда ҳозирда ёшлар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

— Корхонада ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар бириктирилган, — дейди ёшлар комиссияси раиси Ботир Қурбонбоев. — Янги ишга қабул қилинган ҳар бир ёшга малакали ишчи — устоз раҳнамолик қилади. Сафарбарлик заxирасидаги ҳарбий хизматга чақирилган ёш ходимларга корхона ҳисобидан фоизсиз кредит ажратиб келинмокда.

Тадбир якунида иштирокчилар учун «Калтабинлик» номли филм намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!