Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёшларни бирлаштирган спорт байрами

08.04.2019. Жорий йилнинг 19 март кунги Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2019 йилнинг 4 апрель куни Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуасида олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба ёшлар ўртасида оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Барча таълим муассасаларини қамраб олишга қаратилган мазкур мусобақада мингга яқин талаба қизлар иштирок этиб спортнинг сузиш, волейбол, эстафета, қувноқ стартлар, 100 ва 1000 метрга югуриш турлари бўйича беллашдилар.

Мусобақа иштирокчиларини табриклашга сўзга чиққанлар, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спорт жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги, бунинг натижасида ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб, улар соғлом, иродаси мустаҳкам, Ватанимизнинг содиқ фарзандлари бўлиб вояга етаётганликларини таъкидлаб ўтдилар.

Бугун юртимизда ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари раислигида 19 март куни бўлиб ўтган видео­селектор йиғилишида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берил. Ушбу
5 та муҳим ташаббус вилоят касаба уюшмаларини ҳам хотин-қизларга, ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтиришга ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ундамоқда.

Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси соврини учун ўтказилган спорт мусобақаси ёшларни Юрт тараққиёти йўлида  бирлаштиради. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижасига кўра, Тошкент ахборот технологиялари Фарғона филиали қизлари — сузиш, Фарғона политехника институти қизлари —эстафета ва волейбол, Фарғона давлат университети қизлари эса қувноқ стартлар ва югуриш мусобақаларида ғолибликни  қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар ва мусобақанинг фаол иштирокчиларига вилоят касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари ва китоблар тўплами тақдим этилди.

Click to listen highlighted text!