Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ!

22.06.2021. Ҳар бир фаслнинг ўзига хос таровати ва гўзаллиги бор. Лекин ёзнинг гашти ўзгача. Айниқса, болажонлар учун интиқ кутиладиган бу ғаройиб фаслнинг унутилмас кечинмалари уларга бир дунё ҳайрат ва ҳаяжон бағишлайди.

Юртимизда ёшларни билимли, зукко шу билан бирга соғлом вояга етиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Хусусан, ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларидаги болалар оромгоҳларида бу йилги соғломлаштириш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди.

Жумладан, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги барча болалар соғломлаштириш оромгохларида ишчи ва ходимларнинг фарзандлари тетик, соғлом бўлишлари ҳамда мароқли ҳордиқ олишлари учун барча шарт-шароитлар, соғлигини тиклаш учун қатор қулайликлар яратилган. “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖга қарашли “Ёш кимёгар”, “Навоийазот” АЖга қарашли “Офтобжон”, «Максам-Чирчиқ» АЖга қарашли «Кимёгар», «Аммофос-Максам» АЖга қарашли «Чимён», “Фарғонаазот” АЖга қарашли “Кимёгар”, “Андижон биокимё заводи” АЖга қарашли “Бўстон”  болалар соғломлаштириш оромгоҳлари  шулар жумласидандир. Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган ушбу болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳар йили минглаб ўғил қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳиссақ ўшиб келмоқда.

Юқорида номлари келтирилган оромгоҳларда айни кунларда мавсумнинг қизғин палласидир. Ушбу масканларда болаларнинг ҳар бир куни қизиқарли ва завқли ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Турли хил тадбирларда болажонларнинг ўзлари ҳам фаол иштиррк этиб, оромгоҳ тўгаракларида ўрганган рақс, саҳна кўринишлари, қўшиқлар, ўзлари ясаган ўйинчоқлар кўргазмалари орқали ижод намуналари ва иқтидорларини намоён этмоқдалар. Шунингдек, ҳар бир оромгоҳда тиббиёт ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги доимий назоратга олинган.

Хусусан, “Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам мавсум ёрқин ва самарали ўтмоқда. Сабаби, оромгоҳда энг шижоатли, фаол, ижодкор ва иқтидорли тарбиячи ва етакчилар иш олиб бормоқдалар. Болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш учун оромгоҳда маънавий ва маърифий, кўнгилочар, спорт табирлари, ёш китобхон танлови ўтказилмоқда.

Тадбирларда фаол иштирок этган ўғил-қизлар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқдалар.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!