Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Юридик клиникада Халқаро меҳнат ташкилоти маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди

17.03.2016. 2016 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Юридик клиникаси маъмурияти ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг лойиҳа бўйича маслаҳатчиси О.Липкану ва лойиҳа ассистенти С.Искандаровалар иштирокида ишчи тартибидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари Юридик клиниканинг аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий-меҳнат соҳасида халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш борасидаги фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Томонлар келгусида Юридик клиника фаолиятини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш, бу борада Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.