Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Юридик клиникада қайта алоқа механизмига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди

27.10.2016. 2016 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникасида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда касаба уюшмалари тизими ҳуқуқшунослари, Юридик клиника волонтёрлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети магистрлари иштирок этишди.

Семинар-тренинг интерактив усулда ўтказилди. Дастлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва бошқа халқаро шартномаларда белгилаб қўйилган Ўзбекистон Республикасининг меҳнат соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг бажарилишига оид тақдимот ўтказилди.

Сўнгра семинар-тренинг қатнашчилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда олдиндан тайёрланган амалий топшириқларнинг ечими бўйича муҳокамалар олиб боришди. Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида мажбурий ва бола меҳнатига оид сўровнома ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, семинар-тренинг доирасида 2015 йилда ЎзКУФК Юридик клиникаси қошида ташкил қилинган қайта алоқа механизмини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида сўз борди. Федерация Кенгаши юридик бўлими томонидан қайта алоқа механизми доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш жараёнига киритилган ўзгартиришлар, хусусан, аноним мурожаатларни ҳам кўриб чиқиш тартиби йўлга қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундай семинарлар Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам касаба уюшмалари тизимидаги ҳуқуқшунослар учун ташкил қилиниши режалаштирилган.

Print Friendly
Click to listen highlighted text!