Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Жасорат унутилмайди

28.04.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячиларининг оилалари ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатиляпти.

Куни кеча Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари Олмазор туманида истиқомат қилган ҳарбий Чори Ражабов хонадонида бўлишди. Марҳумнинг қандай инсон бўлгани, кўрсатган жасорати ёдга олинди.

— Давлатимиз ва эл-юрт эътиборида эканлигимиздан миннатдормиз, — дейди марҳум Чори Ражабовнинг турмуш ўртоғи Замира Ҳасанова. — Турмуш ўртоғим жуда яхши инсон эди. Ҳарбий эканлиги сабаб кўп вақти хизматда ўтарди. Шунинг учунми, ишдан қайтганларида уйда байрам бўлиб кетар эди. Афсуски, қизларимиз камолини кўриш насиб этмади. Мана, иккиси ҳам дадасининг руҳини шод этиш учун аъло баҳоларга ўқимоқда.

Ватан ўғлонларини хотирлаб дилдан қурилган суҳбат давомида курсант Азизбек Исмоилов ўз ижодидан бўлган шеърни ўқиб берди:

Забардаст кўксини айлабон қалқон,

Тинчликнинг йўлида фидо қилди жон.

Эй ўзбек ўғлони, эй жасур посбон,

Сиз буюк инсонсиз, сиз буюк ўғлон!

— Ватани учун кўксини қалқон қилиб, бу ёруғ дунёдан ўтган Чори Ражабов каби мард инсонлар хотираси қалбларимизда абадий яшайди. Зеро, жасорат асло унутилмайди, — дейди Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Дилшод Аҳмедов.

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида ташкил этилаётган бу каби хайрли тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати

Print Friendly
Click to listen highlighted text!