Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Зиё таратувчилар халқаро анжумани

Жорий йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Central Asia -2021: фан, таълим, маданият ва бизнесда кутубхона – ахборот ресурслари” мавзуида XIV халқаро конференция ўтказилди.

              Халқаро анжуманда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлардан кутубхоначилик соҳасининг энг етук мутахассислари, нашриётлар уюшмаси раҳбарлари, ахборот технологиялари бўйича мутахассислар, шунингдек, онлайн тарзда яна кўплаб соҳа вакиллари иштирок этишди. Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева ҳамда “Ботаника” санаторийси МЧЖ кутубхоначиси Севара Эшонқулова  иштирок этишди.

             Анжуманда “Ботаника” санаторийси кутубхоначиси Севара Эшонқулова “Кутубхоналарда мнемотехника усулларидан фойдаланиш афзалликлари” мавзусида маъруза қилди ҳамда “Энг яхши маърузачи” сертификати билан тақдирланди.

           Шунингдек, конференция давомида бир гуруҳ соҳа фидойиларига тантанали равишда “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони топширилди .

           Ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилган 126 нафар юртдошимиз сафида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг илғор ва фидойи ходимлари – Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева, “Ботаника” санаторийси МЧЖ кутубхоначиси Севара Эшонқулова, “Чинобод” санаторийси клуб мудири Абдуваҳоб Тожиев ҳам бор.

Click to listen highlighted text!