Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсат йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди

29.04.2021. Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида, касаба уюшмаларининг 2021 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган 3-раёсат йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев олиб борди.

Йиғилишда раёсат аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, бирлашма кенгашининг бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда йирик бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этди.

Йиғилишда бирлашма кенгаши Ижтимоий суғурта бўлими, Ижтимоий ҳимоя бўлими, Маданий маърифий ва спорт ишлари бўлимларининг вилоят касаба уюшмалари, туман ва шаҳар кенгашлари тизимида 2021 йил 1-чорак давомида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шундан сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев тармоқлар тизимидаги ишловчи ходимларнинг ижтимоий химоясини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ва келгусидаги вазифалар тўғрисида тўхталиб, вилоятдаги туман ва шаҳар кенгашларининг 2021 йил 1-чорак давомида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари тушуми режаси бажарилиши, нодавлат секторидаги корхона ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиниши, юқори ташкилотлар қарорлари бажарилиши талаб даражасида эмаслигини билдириб келгусида иш фаолиятини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

2021 йил 1-чорак давомида раёсат йиғилишидаги масалалар ижросини бажарилишида сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгаши раислари фаолиятга ҳам холис бахо берилди. Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш давомида 28-апрел “Бутун жахон меҳнатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан ўтказилган танлов ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Р.Абдуллаева

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.

Click to listen highlighted text!