Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Федерация Кенгаши аппарати

Котибият мудири

Акбердиев Абдуғофур Бектошевич

Тел.: 252 21 19

info@sfp.uz

Функционал вазифалар

– Федерация Кенгаши аппаратида иш юритишнинг ягона тартибини, Кенгаш раҳбарияти номига келган хатларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
– Федерация Кенгаши аппарати ходимлари, ҳудудий бирлашмалар ва аъзо ташкилотлар Республика раҳбар органларидан келган ҳужжатлар билан ўз вақтида таништирилишини ҳамда улар томонидан бажарилишини назорат қилиб боради;
– Федерация Кенгаши раиси ҳузурида бўлиб ўтадиган мажлис тўғрисида бўлим мудирларини ҳамда тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарларини хабардор қилади, мажлис баённомасини тузади, аппарат бўлимларига берилган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиб боради;
– Федерация Кенгаши раҳбарияти томонидан фуқароларнинг қабул қилинишини ташкил этади;
– Федерация Кенгашининг асосий ҳужжатлари – маърузалар, чиқишлар, мажлис, Кенгаш, Раёсат қарорлари лойиҳалари, Республика раҳбар органлари номига тайёрланаётган маълумотномаларни кўриб чиқиш учун Федерация Кенгаши раисига тақдим этади;
– Федерация Кенгаши муҳрининг сақланишини таъминлайди.

Ташкилий ишлар бўлими мудири

Самарбеков Равшанбек Юлдашович

Тел.: 252 21 24

org@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– Федерация Кенгашининг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда ижроси таъминланишини назорат қилиб боради;
– Қурултой, Кенгаш, Раёсат ҳужжатлари лойиҳаларининг белгиланган муддатда тайёрланишини таъминлайди, Қурултой, Кенгаш ва Раёсат мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш даврида барча бўлимлар ишини мувофиқлаштириб туради;
– Федерация Кенгашининг чорак, ярим йиллик, йил якуни бўйича фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборотлар тайёрланишини ҳамда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлайди;
– нодавлат сектори корхона, ташкилот ва муассасаларида касаба уюшмаси ташкилотлари тузилиши бўйича ойлик мониторинг олиб боради, мазкур сектордаги хўжалик субъектларини касаба уюшмаларига жалб қилиш бўйича услубий қўлланмалар, тавсиялар, чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
– Кенгаш ва Раёсат қарорларининг ижросини бандма-банд мониторинг қилиб борилишини ҳамда натижалари Федерация Кенгаши раисига тақдим қилинишини таъминлайди;
– касаба уюшмалари органлари кадрлари таркибини таҳлил қилиб боради, касаба уюшмалари органлари раҳбарлари ва Кенгаш номенклатурасига кирувчи лавозимларга номзод кадрлар салоҳиятини ўрганади ҳамда улар бўйича таклифлар киритади, номзод кадрларнинг Федерация Кенгаши аппарати бўлим мудирлари ҳамда раҳбарияти суҳбатидан ўтказилишини ташкил этади;
– Қурултой, Кенгаш, Раёсат мажлислари қарорларининг асл нусхалари сақланишини, Кенгаш аппарати ходимларининг меҳнат дафтарчалари юритилиши ва сақланишини, Кенгаш аппарати бўйича ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, лавозимини ўзгартиришга оид ҳужжатлар тайёрланиши ва сақланишини таъминлайди;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида касаба уюшмалари кадрларини ўқитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
– касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларини Федерация Кенгашининг «Эҳтиром нишони», Фахрий ёрлиғи, шунингдек Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича таклифларини умумлаштиради ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
– Федерация Кенгаши тасарруфидаги Ўқув маркази фаолиятини мувофиқлаштириб ва назорат қилиб боради, кадрлар ва фаолларни ўқитишнинг йиллик режалари ишлаб чиқилишини ва унинг бажарилишини таъминлайди, республика миқёсида касаба уюшмалари кадрлари ўқувини ташкиллаштиради;
– халқаро ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш, улар билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларини ташкил этади, бу борада Федерация Кенгашига тегишли таклифларни тақдим этади, чет эл делегацияларини кутиб олиш, қабул қилиш ва кузатиш ишларини ташкил этади;
– хорижий давлатларга хизмат сафарларига юбориш учун номзодлар бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Федерация Кенгаши раисига тақдим этади, чет элга хизмат сафари натижаларини таҳлил этади ҳамда тегишли таклифлар тайёрлайди;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими мудири

Исаев Маҳмуджон Нигматович

Тел.: 256 70 86

ijtimoiy@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси масалаларига оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
– ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув лойиҳасини тайёрлашни ташкил этиш, уни тузиш ва бажарилишининг бориши устидан назорат қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириб боради;
– риоя этилиши учун тегишли ҳуқуқий негиз ва иқтисодий шарт-шароитлар мавжуд бўлган Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенцияларини ратификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
– жамоа-шартномавий муносабатларни мониторинг қилишни амалга оширади, жамоа шартномалари ва келишувлари бажарилиши бўйича ахборотлар тайёрлайди;
– меҳнат бозоридаги аҳволни, ҳудудий бирлашмалар ва аъзо ташкилотларнинг бандлик соҳасидаги фаолиятини ўрганиб боради ва натижалари бўйича таҳлилий ахборотлар тайёрлайди;
– иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;
– меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек устама ва имтиёзлар ўрнатиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади, уларни экспертиза қилади;
– ҳудудий бирлашмалар ва аъзо ташкилотларнинг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ижобий тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва кенг тарқатади, бу борада уларга маслаҳатлар ва услубий ёрдам беради;
– жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилиш ишларида иштирок этади;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Юридик бўлим мудири

Кимсанов Диёрбек Маъмуржон ўғли

Тел.: 256 48 83

yuridik@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди ва қонунчиликка риоя этилишини назорат қилади;
– Федерация органлари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни юридик экспертизадан ўтказади, шунингдек меҳнат, фуқаролик ва хўжалик шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашади;
– судларда ва бошқа идораларда Федерациянинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади;
– Федерация Кенгашининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида иштирок этади;
– касаба уюшмалари ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;
– Федерация Кенгашининг Юридик клиникаси фаолиятига раҳбарлик қилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

Каримова Нодира Баходиржановна

Тел.: 256 87 65

mehnat@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид таклифлар киритади;
– меҳнат муҳофазасига оид меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати тўғрисида таклифлар тайёрлайди, уларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этади;
– иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнат муҳофазаси масалаларидаги қонуний ҳуқуқ ва кафолатлари бузилишига олиб келувчи қарорлар қабул қилинганда, уларни бекор қилиш тўғрисида тақдимномалар киритади ҳамда ижросини мониторинг қилиб боради;
– республикада меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланиши аҳволини таҳлил этиб боради;
– ишлаб чиқаришдаги жароҳат ёки касб касаллиги туфайли ходимларга, боқувчисини йўқотган шахсларга етказилган зарар суммаларининг иш берувчилар ва суғурта компаниялари томонидан ўз вақтида тўланиши юзасидан мониторинг олиб боради;
– вазирликлар, идоралар ва бошқа бошқарув органларидан меҳнат муҳофазаси бўйича тақдим этилаётган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан тегишли таклиф ва хулосалар тайёрлайди;
– меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказишни, хизмат мутахассисларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашишларини ташкил этади;
– «Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш» бўйича республика кўрик-танлови ўтказилишини ташкиллаштиради, кўрик-танлов ҳужжатларини қабул қилиб олади ва якуни тегишли комиссия йиғилишида кўриб чиқилишини таъминлайди;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Холмўминова Лола Хушбаковна

Тел.: 256 87 57

madaniyat@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– маданий-маърифий тадбирларни, миллий ғоя тарғиботи ишларини ҳамда болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш масалаларини ташкил этади, бу борада турли акциялар, танлов ва мусобақалар ўтказади;
– меҳнаткашлар, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, спартакиадалар, турнирлар ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларини ташкил этади;
– вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда маданий-маърифий ва спорт йўналишларида ҳамкорлик тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда бажарилишини таъминлайди;
– байрамлар арафасида кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз оилалар, «Меҳрибонлик», «Мурувват», «Саховат» уйлари, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ишларини ташкил этади;
– Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш Концепциясига мувофиқ болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларни ташкил этади;
– оромгоҳларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастур бажарилишининг мунтазам мониторингини олиб боради;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Компьютерлаштириш бўлими мудири

Набиев Зафар Эркинович

Тел.: 252 78 34

admin@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– касаба уюшмаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– касаба уюшмаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг истиқболли ривожланишини ва ҳолатини мунтазам таҳлил этади, мазкур соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
– ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари ва йўналишларини инобатга олиб, ахборот ресурслари ва тизимлари ҳимоясини таъминлаш масалаларини тартибга солиш чораларини кўради;
– Федерациянинг тармоқ ва сервер қурилмаларига дастурий таъминотларни ўрнатиш ишларини олиб боради, сервер қурилмаларига ўрнатилган дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлаб туришини таъминлайди;
– ҳудудий бирлашмалар ва аъзо ташкилотларнинг маълумотларни узатиш тармоғининг коммуникацион инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этиш ҳисобига маълумотлар алмашинувини бошқариш, ягона вертикал ва горизонтал корпоратив тармоқларни шакллантиришни амалга оширади;
– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталига тақдим этиладиган ахборотларни тизимлаштиради;
– Миллий ахборот тармоғига киритилган «Касаба уюшмаси ташкилотлари» комплекс ахборот тизимларининг техник таъминотини олиб боради ҳамда тартибланган ҳисоботларни www.gov.uz, www.nis.uz сайтларига, Давлат интерактив хизматларининг Ягона портали бўлган (Электрон ҳукумат) www.my.gov.uzга тақдим қилади;
– касаба уюшмалари тизимида ахборот тизими фаолият кўрсатиши устидан назоратни олиб боради;
– махсус дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш тартиби асносида касаба уюшмаси тизимида ахборот-коммуникацион хизматларнинг ички идоравий меъёрий-услубий базасини такомиллаштиришни ташкиллаштиради;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Ижтимоий суғурта бўлими мудири

Ишанханова Нигора Насировна

Тел.: 256 70 96

sugurta@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– ижтимоий суғурта бюджетини режалаштириш ва уни бошқариш масалаларини мувофиқлаштиради, ижтимоий суғурта бюджети бўйича бухгалтерлик ҳисобини олиб боради;
– ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан соғломлаштиришга ажратиладиган маблағларни сарфлаш қоидалари ва нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
– ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан санаторийлар ва дам олиш уйларига йўлланмалар нархининг белгиланиш механизми ва структураси, улардан фойдаланиш устидан назорат олиб боради;
– санаторий-профилакторийлар бўйича харажатлар сметаси ҳамда болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича намунавий смета тузади;
– ходимлар ҳамда болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришни амалга ошираётган, шунингдек уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминловчи барча тузилмавий бўлинмалар ишини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;
– вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ходимларни соғломлаштириш масалалари бўйича ўзаро алоқа ўрнатади;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Молия бўлими мудири

Ҳамзаев Жўрабек Абдиқулович

Тел.: 256 38 91

moliya@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– барча молиявий ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;
– Федерация Кенгаши аппаратининг штатлар жадвали, харажатлар сметаси, республика касаба уюшмалари бюджетининг йиллик ижроси бажарилиши бўйича Раёсат мажлисларига маълумот тайёрлайди ҳамда ижросини таъминлайди;
– Федерация Кенгаши маблағларининг тўғри сарфлашини, аъзолик бадалларидан чегирмалар ўз вақтида юқори ташкилотларга ўтказиб берилишини, уларни сметада кўрсатилган мақсадларга сарфланишини назорат қилиб боради;
– касаба уюшмалари ташкилотларида бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини, дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўйилмаслигини, солиқ идораларига ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилишини назорат қилади;
– касаба уюшмалари ташкилотларида аъзолик бадаллари ва бюджети маблағлари Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида сарфланиши устидан назорат олиб боради ҳамда ушбу масалаларда уларга амалий ёрдам кўрсатишни таъминлайди;
– Федерация Кенгаши ва касаба уюшмалари органларида товар-моддий бойликларни инвентаризация қилишни ташкиллаштиради, Кенгаш ходимларига ойлик маошлари ва сафар харажатлари тўловларининг ўз вақтида берилишини таъминлайди;
– ҳар икки йилда бир марта Федерация Кенгашининг молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказилишини ташкил этади;
– Федерация Кенгаши раҳбарияти билан келишган ҳолда касаба уюшмаси мулкини қайта ҳисоблаш ва баҳолаш учун мустақил экспертларни, қайта баҳолаш ва консальтинг ташкилотларидан мутахассисларни жалб этади;
– Федерация Кенгаши ва ҳудудий бирлашмалар балансидаги болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларининг мавсумга тайёргарлигини, оромгоҳларда маблағларнинг сарфланишини назорат қилади, мавсум якуни бўйича оромгоҳларда ўтказиладиган инвентаризацияларда иштирок этади;
– солиқ, статистика ва бошқа органларга топшириладиган молиявий ҳисоботларни тузади ҳамда тегишли давлат ташкилотларига ўз вақтида топширилишини таъминлайди;
– касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан санаторий ва дам олдириш уйларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади, йўлланмалар нархини белгиланиш механизми ва структураси, улардан фойдаланиш устидан назорат олиб боради;
– амалдаги қонунчилик доирасида асосий воситаларни ҳар йили қайта баҳолашнинг усуллари ва белгиланган коэффицентларидан тўғри фойдаланиш бўйича касаба уюшмалари ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатади;
– касаба уюшмалари ташкилотларида пуллик хизматлар турларини кўпайтириб, қўшимча даромадлар олишни ташкиллаштиради, касаба уюшмалари мулкини қайта ҳисоблашни ташкиллаштиради ва назоратини олиб боради;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Матбуот хизмати раҳбари – Матбуот котиби

Ўрмонбекова Мухаббат Давранбековна

Тел.: 256 52 79

pressa@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини, Федерация Кенгаши томонидан ташкил этиладиган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ва спорт тадбирларининг мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва босма нашрлар, Ахборот агентликлари ва Федерация Кенгашининг Интернет тармоғидаги расмий портали орқали ёритилишини таъминлайди;
– Федерация Кенгашининг Интернет тармоғидаги расмий порталига жойлаштириш учун бўлимлар томонидан тавсия этилаётган материалларни Федерация Кенгаши раиси тасдиғига киритади, порталга жойлаштириладиган материалларнинг мазмун-моҳиятига масъулликни амалга оширади ва раис тасдиғидан ўтган материалларнинг порталга жойлаштирилишини таъминлайди;
– Федерация Кенгаши ва ОАВ, босма нашрлар ўртасида махсус режалар тузиш ҳамда улар асосида касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига оид муҳим устувор йўналишларни информацион дастурларда ва кўрсатувларда, босма нашрлар саҳифаларида ёритиш ишларини амалга оширади;
– Ўзбекистон Миллий матбуот марказида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжуманларини ташкил этади ва ўтказади;
– касаба уюшмалари ҳаётига оид чоп этилган мақолалар, тайёрланган кўрсатув ва радиоэшиттиришлар таҳлилини амалга ошириш асосида Федерация Кенгаши раисига ахборот киритиб боради;
– Федерация Кенгашининг журналистика соҳасида «Инсонга наф келтириш – олий бахт» Республика анъанавий танловини ташкил этади ва ўтказади;
– оммавий ахборот воситалари ва Ахборот агентликларига касаба уюшмалари фаолиятига оид интервьюлар, давра суҳбатлари, тўғридан-тўғри мулоқотлар ва кўрсатувлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади ва ҳамкорлик қилади;
– касаба уюшмалари фаолиятига оид нашр ишларини амалга оширади;
– фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Канцелярия мудири

Ташматова Феруза Иззатовна

Тел.: 256 63 95

info@kasaba.uz

Функционал вазифалар

– Федерация Кенгаши аппаратида канцелярия хизматига бошчилик қилади, келаётган ва жўнатилаётган ҳужжатлар ўз вақтида ишланиши, белгиланган жойга етказилишини таъминлайди;
– ҳужжатлар белгиланган муддатларда бажарилиши ва тўғри расмийлаштирилиши устидан мунтазам назорат олиб боради ҳамда Кенгаш аппарати ходимлари, тасарруфдаги ташкилотлар томонидан бажарилишини ташкил этади;
– Федерация Кенгаши раиси ҳузурида ўтказиладиган йиғилиш кун тартиби билан бўлимлар мудирлари ва тегишли ходимларни таништиради, тегишли топшириқ ва вазифаларни аниқлаб, котибиятга тақдим этади;
– Федерация Кенгаши раҳбарияти томонидан берилган топшириқларнинг ижрочиларга етказилишини ташкиллаштиради ва уларнинг ўз вақтида бажарилиши бўйича котибиятга маълумот киритиб боради;
– архив ва жорий архив билан ишлашни ташкил этади;
– иш юритишни ташкил этиш, материалларни ўз вақтида ва тўғри шакллантириш ҳамда сақлаш ва ўз вақтида архивга топширишда Федерация Кенгаши аппарати бўлимларига услубий ёрдам кўрсатади;
– канцелярияга оид муҳр, штампларнинг тўғри юритилишини ташкил этади ва сақланишини таъминлайди;
– хизматда фойдаланиладиган ва махфий ҳужжатлар билан ишлашда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этилишини ташкиллаштиради;
– Федерация Кенгаши раҳбарияти ва аппарати ходимлари, аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг хизмат гувоҳномаларини расмийлаштиради ва белгиланган тартибда уларнинг ҳисобини олиб боради;
– ишлаб чиқариш билан боғлиқ фармойишларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, рўйхатга олиниши ва асл нусхалари (ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, лавозимини ўзгартиришга оид фармойишлар бундан мустасно) сақланишини таъминлайди;
– Федерация Кенгаши аппарати ходимларининг хизмат сафари гувоҳномалари ва хизмат сафарига келган ходимларнинг хизмат сафари гувоҳномалари расмийлаштирилишини ташкил этади;
– почта алоқалари ишини ташкиллаштиради;
– архив ходимлари билан биргаликда Федерация Кенгаши аппаратида юритиладиган ишлар номенклатурасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади.

Барча бўлимлар қуйидаги почта манзилида жойлашган.

100165, Тошкент ш., Бухоро кўч., 24
Print Friendly
Click to listen highlighted text!