Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Mobi.uz” МЧЖ иш берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида меҳнат жамоаси конференция ўтказилди

21.02.2024. Жорий йилнинг 20 февраль куни “Mobi.uz” МЧЖ иш берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025-йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномасини 2023 йил якуни бўйича бажарилишига бағишланган меҳнат жамоаси конференция республиканинг ҳудудлардаги таркибий бўлинмаларидаги делегатлар иштирокида видеоконференция тарзида ўтказилди.

“Mobi.uz” МЧЖ иш берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси томонидан жамоа шартномасида олинган мажбуриятларни бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди ва меҳнат жамоаси конференциясининг қарорига кўра, уларнинг фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Ж.Ихтиёров иштирок этиб, Федерация томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.