[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.07.2012. 2012 йил 27 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон каса ба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 7-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибидан 15 дан ортиқ масала ўрин ўрин эгаллади. Касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларига оид мазкур масалаларнинг ҳар бири чуқур таҳлил этилиб, кенг муҳокамага қўйилди. Хусусан:

– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари иштирокида тузилган жамоа келишувларининг мазмуни ва бажарилиши;

«Мустаҳкам оила йили» давлат дастури асосида ишлаб чиқилган Федерация Кенгаши дастури бўйича 2012 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида асосий лавозимлар ва касбларни таснифлаш;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг «Ўзбекистон касаба уюшмаларининг коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича «Устоз-шогирд» тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши;

2012 йилги болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши;

нодавлат сектори тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида олиб борилаётган ишлар;

– ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва касб касалликлари туфайли ходимларга ва боқувчисини йўқотган шахсларга етказилган зарар суммаларининг иш берувчилар томонидан ўз вақтида тўланиши каби йўналишларда касаба уюшма ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича фаолияти ўрганилган ҳудудий ва тармоқ касаба уюшма ташкилотларга алоҳида вазифалар юклатилди.

Шунингдек, Федерация Кенгаши Раёсати томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш борасида жойлардаги касаба уюшмалари органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари бўйича кун тартибига киритилган масалалар ҳам батафсил муҳокама этилди.

Жумладан:

– Федерация Кенгаши Раёсатининг 2011 йил 27 январдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида»ги 1-12 сонли қарори ижросининг таъминланиши;

– Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида янги ташкил этилган иш ўринларида меҳнат қилаётган фуқароларнинг меҳнат муҳофазасига оид ҳуқуқлари, улар учун белгиланган қўшимча кафолатлар, меҳнат ва дам олиш шароитлари;

– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашларида Меҳнатни муҳофаза қилиш, Юридик, Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимлари ишини ташкил этиш бўйича Тартибга риоя этилиши;

– Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан фаолиятнинг устувор йўналишларини оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет тармоғидаги расмий Веб-сайтларда ёритиш, бу орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси борасидаги имтиёз ва қулайликлардан хабардор этиш аҳволи тўғрисидаги масалалар муҳокамаси қизғин мунозараларга бой бўлди. Мазкур йўналишлардаги ишларни ривожлантириш, бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш борасида аъзо ташкилотлар, шу жумладан бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан берилган таклифлар асосида тизимни такомиллаштириш ишларини давом эттириш борасидаги галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш