[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.04.2013. 2013 йилнинг 8 апрель куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг 10-мажлиси бўлиб ўтди. Уни ЎзКУФК раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Йиғилиш аввалида ташкилий масала кўрилди. Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Бахтиёр Маҳмадалиев ЎзКУФК раиси ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, “2013 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги масалага атрофлича тўхталиб ўтилди. Хусусан, болаларни ёзги соғломлаштириш йўналишида ўтган йиллар давомида янгича ёндашув асосида тизимли ишлар амалга оширилгани ҳамда бу борадаги ишлар сифати ва самарадорлигини янада ошириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жумладан, ўтган йилда 60 та ихтисослаштирилган оромгоҳлар ташкил этилган бўлса, жорий йилда оромгоҳлар йўналишлари кенгайиб, Ҳалқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қўшимча равишда экологик-биологик, ўлкашунослик ва техник ижодкорлик йўналишларидаги оромгоҳларни ташкил этиш режалаштирилиб, меҳнат ва дам олиш оромгоҳларининг сонини ошириш кўзда тутилгани қайд этилди. Ёзги соғломлаштиришни юқори сақияда ташкил этиш борасидаги ишлар жадал олиб борилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда яна бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш