[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2013. 2013 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни ЎзКУФК раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Йиғилишда кун тартибидаги биринчи масала — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2013 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолиятига батафсил тўхталиб ўтилди.

.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда, Федерация Кенгаши томонидан белгилаб олинган фаолиятнинг 12 та устувор йўналиши доирасида ўтган даврда салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Жамоатчилик назорати тўғрисида», «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари муҳокамаларида иштирок этилиб, таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, Федерация Кенгаши томонидан 10 га яқин қонун, 20 га яқин меъёрий ҳужжат лойиҳ­а­лари кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли таклиф ва хулосалар тақдим этилди. 141 та хўжалик шартномасининг қонунийлиги ўрганилди, меҳнат муҳофазаси бўйича 22 та меъёрий ҳужжат, жумладан, меҳнат муҳофазаси бўйича 16 та қоидалар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди.

Касаба уюшмалари тузилмасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Янги тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда қуйи ташкилотларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида тизимда амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, тасдиқланди. Касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар, соҳа бўйича республика бирлашган қўмиталарининг масъул ходимлари, масъул ташкилотчилар — жами 300 нафар ходим учун ўқув-семинарлар ташкил этилди. Жорий йилнинг 1-3 май кунлари барча бошланғич ташкилотларнинг фаолияти намунали ташкил қилиниши белгиланган 14 та туманда амалий семинарлар ўтказилди.

***

Жорий йил тизимда «Бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш дастури» ишлаб чиқилиб, жойларга етказилган эди. Дастур самарадорлигини таъминлаш мақсадида март ойи­да илк бор «Бошланғич ташкилот — касаба уюшмаси ҳаракатининг асоси» шиори остида бошланғич ташкилотлар етакчиларининг I Республика Форуми ўтказилиб, унда турли соҳалар бўйича корхона ва ташкилотлардаги 86 нафар касаба уюшма фаоли иштирок этди.

Истиқлолимизнинг 22 йиллиги муносабати билан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ишларида, халқнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш жараёнида, кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва касаба уюшмалари нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган 31 нафар касаба уюшма ходимлари ва фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Еhtirом nishоni» билан тақдирланди.

Нодавлат секторга мансуб 3 минг 875 та корхона ва ташкилотда янги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари тузилиб, 61 минг нафардан ортиқ ходимнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди ва бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тегишлича 211,5 ва 152,3 фоизни ташкил этди. Бу борадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида «Касаба уюшмаларига жалб этилмаган корхона ва ташкилотларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш орқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013-2014 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури» тасдиқланди ва ижрога киритилди.

Федерация Кенгаши Ўқув марказида 731 нафар касаба уюшма ташкилотлари кадрлари ва фаоллари ўқитилиши баробарида тасарруфдаги Даволаш-профилактика марказида тиббий кўрикдан ўтказилди.

***

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Федерация Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йилларга мўлжалланган янги Бош келишув лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва Савдо-саноат палатаси билан келишилиб, айни дамда ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тайёрланаётгани айтиб ўтилди.

Ўтган даврда ижтимоий шерикликни ривожлантириш юзасидан аъзо ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилиб, Федерация Кенгашининг эксперт комиссияси томонидан 18 та тармоқ ва 3 та ҳудудий келишув, Марказий кенгашлар ва ҳудудий бирлашмалар аппаратларининг 4 та жамоа шартномаси лойиҳаси экспертиза қилинди.

Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган ишлар ҳам эътиборга молик. Жумладан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан К.Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент, Қарши, Наманган ва Жиззах шаҳарларида ­«Омбудсман ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳаракати: жамоатчилик назоратини ўрнатишда миллий ва чет эл тажрибаси» мавзуида ўтказилган туркум семинарларда иштирок этилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази каби ташкилотлар, республика хўжалик бошқаруви идора ва корхоналарининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига масъул вакиллари иштирокида Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган «Ходимларга хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратилишида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

* * *

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ҳудудларда ташкил этилган «Оилавий корхона — мустаҳкам оила пойдевори» мавзуидаги давра суҳбатларида иштирок этилди.

Аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурларига биноан янги иш ўринлари яратилиши устидан жамоатчилик мониторинги доирасида 2 минг 986 та корхона ва ташкилотда 27 минг 771 та янги иш ўрни ҳақиқатда яратилганлиги ўрганиб чиқилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси, БМТ Тараққиёт Дастурининг «Бандликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик» лойиҳаси билан ҳамкорликда давлат, нодавлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида «Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг шаклларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш» мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.

Эътиборли томони, жорий йилнинг ўтган даврида касаба уюшмалари томонидан 203 та янги иш ўрни яратилди.

* * *

Иш ҳақининг тўланиши бўйича олиб борилаёт­ган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз самарасини бераётир.

Ўуқуқий ҳимоя меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоялашда муҳим аҳамиятга эга бўлаётир. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳисобот даврида фуқаролардан 9446 та, жумладан, 3635 та ёзма, 3983 та оғзаки, 1811 та «Ишонч телефонлари» ва 17 та интернет тармоғи орқали мурожаатлар тушди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Ходимлар ҳуқуқини тиклаш мақсадида судларга киритилган 54 та даъвонинг 38 таси қаноатлантирилди, 9 таси иш юритувида. 735 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, 5 млрд. 943 млн. 188 минг сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ундирилиши таъминланди.

* * *

Касб-ҳунар коллежларини 2012-2013 ўқув йилида тамомлаган ёшларга касаба уюшма маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш тақсимотига асосан 20 минг 787 нафар битирувчига амалиёт ўташ даврида коллежларни битириб ишга жойлашган ёшларнинг 2 минг 414 нафарига энг кам иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган  миқдорда — жами 426 млн. 953 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 501 минг 148 нафар битирувчининг ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва уч томонлама шартномалар билан қамраб олинишида кўмаклашилди.

Яна бир эътиборли томони, жорий йил май ойида «Ёш мутахассислар I Республика Форуми» ўтказилиб, унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, иқтидорли талаба-ёшлар, коллежлар битирувчилари, ёш мутахассислар, олим ва тад­қиқотчилар иштирок этди. Тадбирда ёш мутахассисларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.

Республика миқёсида «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ёшлар эътиборида» акция­си ўтказилиб, 500 нафардан зиёд ёшлар ҳудудлар бўйлаб 14 та «Саховат» ва «Мурувват» уйларида ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. 2 минг 155 нафар кекса кишилар ҳолидан хабар олиниб, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

* * *

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дас­турларининг аҳамиятини меҳнаткашларга етказиш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда «Маънавият соатлари»ни ўтказиш бўйича Намунавий дас­тур тасдиқланган. Аҳамиятлиси, ҳар ойда 28 мингга яқин бошланғич ташкилотда ўтказилаёт­ган «Маънавият соатлари»да 3 млн. нафардан ортиқ ишчи-ходим иштирок этаяпти.

Касаба уюшмалари томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари, Иккинчи жаҳон уруши, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашчиларига қарийб 15 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Ўарбий қисмларга 11,3 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами ва эсдалик сов­ғалари топширилди.

Шунингдек, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган илғор ва фаол хотин-қизлар 458,5 млн. сўмлик эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, хусусан, боқувчисини йўқотган, ногирон, «Саховат» уйларида яшаётган аёллар ҳолидан хабар олиниб, 203,5 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Наврўз байрами арафасида 23 минг 156 нафар эҳтиёжманд оилалар вакиллари 820,3 млн. сўмлик моддий кўмак, «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйлари 37,7 млн. сўмлик ҳомийликдан баҳраманд бўлдилар.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб касаба уюшмаларининг «Хотира — абадий, жасорат — мангу» акцияси ўтказилиб, унинг доирасида 919 нафар уруш ва меҳнат фахрийсининг тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳатлари ташкил этилди. Улардан 1 минг 721 нафарига байрам сов­ғалари берилиб, 320 нафарининг байрам концертларига ташрифи уюштирилди, «Саховат», «Мурувват» уйларида, уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатларида истиқомат қилаётган қариялар, ногирон ҳамда ёлғизлар ҳолидан хабар олинди. «Касаба уюшмалари — фахрийларга» акция­си доирасида эса 4 минг 886 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига Федерация Кенгаши томонидан 200 минг сўмдан манзилли моддий ёрдам кўрсатилди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Касаба уюшмалари — болаларга!» акцияси доирасида «Меҳрибонлик» уйлари, «Болалар шаҳарчаси», «SОS — Болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, ота-онасиз ва ногирон болалар, кам таъминланган оилалар фарзандларидан 18 минг 84 нафарининг Ўайвонот, Ботаника ҳамда Маданият ва истироҳат боғлари, қўғирчоқ театри, цирк, музей, тарихий обидалар, сузиш ҳавзаси ҳамда хайрия концертларига бепул ташрифи ташкил этилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 6 минг 384 нафар фарзандига байрам совғалари, ўқув қуроллари, спорт жиҳозлари, китоблар, болалар оромгоҳларига бепул йўлланмалар берилди, «Меҳрибонлик» уйлари ва мактаб-интернатларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

* * *

Жорий йилнинг ўтган даврида Федерация Кенгаши тизимидаги санаторийларда 78,2 минг нафардан зиёд аҳоли вакиллари соғломлаштирилди ва дам олдирилди. Тизимдаги «Оқтош», «Зомин», «Чортоқ», «Ботаника», «Ситораи Моҳи Хоса», «Косонсой», «Умид гулшани» санаторийларида қурилиш, қайта қуриш, капитал таъмирлаш, қўшимча бинолар барпо этиш, шунингдек, Жиззах вилоятида янги «Ховотоғ» санаторийсини ташкил этиш учун 14 млрд. 980,5 млн. сўм йўналтирилди. Аксарият санаторийлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Йиғилишда ёз мавсумида болаларни мароқли дам олдиришга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам қайд этилди.

***

Сўнгги йилларда тизимда халқаро алоқаларни ривожлантириш борасида ижобий силжишлар кузатилаяпти. Жумладан, жорий йил август ойида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда «Ижтимоий шериклик барқарор ижтимоий-меҳнат муносабатларини таъминлашнинг омили сифатида: Ўзбекистон тажрибаси ва янада ривожлантириш истиқболлари» мавзуида хал­қаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик, унинг аҳамияти ва механизмлари, ушбу йўналишда Ўзбекистон ва чет эл тажрибасига эътибор қаратилди ҳамда тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Шунингдек, Федерация Кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг сентябр ойида «Зомин» санаторийсида «Санатор-курорт тизимида соғломлаштириш ва тиббий туризм хизмат сифатини ривожлантиришга бағишланган долзарб масалалар» мавзуида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Унда республикадаги тиббий муассасаларнинг малакали мутахассислари ҳамда туристик фирмалар вакиллари билан бир қаторда, Хитой, Корея, Россия, Ўиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон давлатларидан ҳам мутахассислар иштирок этишди.

Қозоғистон касаба уюшмалари Федерациясининг таклифига биноан, ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Федерация Кенгаши вакиллари Остона шаҳрида бўлиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

* * *

Федерация Кенгаши Раёсати йиғилишда касаба уюшма тизимида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар қайд этилди.

Хусусан, Федерация Кенгашининг Интернет тармоғидаги расмий порталининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилиб, «Бепул ҳуқуқий маслаҳат», «Касаба уюшма акциялари», «Касаба уюшмасига қандай аъзо бўлинади?», «Касаба уюшмаси ташкилоти қандай тузилади?», «Касаба уюшмаси фаолига ёрдам», «Касаба уюшмаси ёрдам берди» блоклари яратилгани таъкидланди. «Фуқаролар мурожаатлари», «Жамоа шартномалари макетлари», «Санатор соғломлаштириш», «Болаларни соғломлаштириш», «Касаба уюшмаси меҳмонхоналари», «Касаба-сайр» интерактив хизматлари жорий этилганига эътибор қаратилди. Ўтган даврда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 3 марта матбуот анжумани ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотлар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида аҳолига қарийб 6,1 млрд. сўмлик сервис ва пулли хизматлар кўрсатилгани эътироф этилди. Шу мақсадда Федерация Кенгаши тасарруфидаги «Nodir Samarqand» унитар корхонаси меҳмонхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, дам олувчиларга қулай шарт-шароит яратиш учун 156,9 млн. сўм йўналтирилди. Хоразм вилояти Хива шаҳрида 30 ўринли янги меҳмонхона қуриш ишларига киришилди.

* * *

Йиғилиш кун тартибидаги яна бир масала: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича Дастур ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Чунончи, жорий йил Ўзбекистон касаба уюшмалари Феде­ра­ция­си тизимида «Бошланғич ташкилотлар йили» деб эълон қилиниши бошланғичлар фаолиятида муҳим аҳамият касб этди.

Шу йил март ойида бўлиб ўтган бошлан­ғич касаба уюшма ташкилотлари етакчиларининг I Республика форумида бошлан­ғич ташкилотларнинг корхона, ташкилотларда тутган ўрни ва мав­қеини янада оширишга қаратилган «Тизимдаги бошлан­ғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича Дастур» қабул қилинди.

Ўтган даврда Федерация Кенгаши, аъзо ташкилотлар, соҳа бўйича Республика бирлашган касаба уюшма қўмиталари, касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотлар томонидан мазкур дастур ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, мунтазам равишда ёлғиз кексаларнинг ижтимоий-маиший эҳтиёжлари, соғлиги ва моддий аҳволи мониторингини йўлга қўйиш, жамоа шартномалари орқали корхона, ташкилотларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари кучайтирилди.

Ўисобот даврида жамоа шартномалари ор­қали ижтимоий кўмак берилган фуқаролар ва оилалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124 фоизга, бу мақсадларга сарфланган маблағ миқдори эса 254 фоизга ортди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш соҳасидаги ишларда касаба уюшмалари иштироки кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 9 ойида янги иш ўринлари ҳақиқатда яратилганлиги ўрганилган корхоналар сони ўтган йилга нисбатан 1290 тага, иш ўринлари 10259 тага кўпайди.

Аъзолар мурожаатларининг қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши, ижобий ҳал этилишини таъминлашга эътибор кучайтирилди.

Аҳолининг касаба уюшмалари тизимидаги «Ишонч телефонлари»дан хабардорлигини оширишда олиб борилган ишлар ўз натижасини бермоқда. Ўтган йилда «Ишонч телефонлари»га 1994 та мурожаат тушган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида 1811 та мурожаат қайд этилган. Улар мазмуни ҳам ўзгариб бормоқда.

Шунингдек, ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўналишидаги ишларда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш профилактикаси масаласи амалиётга тобора кенг жорий этилаяпти. 6836 та ишлаб чиқариш корхонасида уч бос­қичли маъмурий-жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлиб, шундан 1396 таси жорий йилда йўлга қўйилди. Жараён меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган 34963 нафар вакил иштирокида корхона ва касаба уюшма қўмитаси йиғилишларида муҳокама этиб келинмоқда.

Корхона ва ташкилотларда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ва меҳнат шароитларини паспортлаштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Масалан, Самар­қанд вилоятида жами 2389 тадан ортиқ меҳнат шароити ноқулай ва зарарли иш жойлари шаҳодатдан ўтказилди. Қашқадарё вилоятида Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси, Алоқа ҳамда Агросаноат мажмуи тизимидаги йирик ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида иш ўринлари аттестациядан ўтказилиб, меҳнат шароитлари паспортлаштирилди.

Меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида 15 минг 228 та бошланғич ташкилотда «Спорт — саломатлик гарови» шиори остида мусобақалар ташкил қилиниб, 609 минг нафар аъзо иштирок этди. Корхоналараро мусобақалар, турнирларни ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди. Шунингдек, Федерация Кенгаши томонидан корхоналарда саломатлик гимнастикасини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Барча тармоқларга мансуб бошланғич ташкилотларда «Санъатим сенга, обод юртим» кўрик-танлови ташкил қилиниб, уларда 135 мингдан зиёд ишчи-ходим — бадиий ҳаваскорлар иштироки таъминланди. Танловнинг республика босқичи «Туркистон» санъат саройида «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» шиори остида ўтказилди.

Бошланғич ташкилотлар, ўрта бўғин касаба уюшмалари органларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида амалда бўлган 17 та меъёрий ҳужжат Федерация Кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 1-3 май кунлари касаба уюшмалари фаолияти намунали йўлга қўйилиши белгиланган 14 та туманда 2000 нафарга яқин бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида амалий семинарлар ташкил этилди.

Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига доир қарорлар қабул қилишда касаба уюшмалари иштирокини таъминлаш мақсадида 3462 та йирик бошланғич ташкилот раислари корхона, ташкилот, муассасаларнинг бошқарув органлари, ҳайъат ёки комиссиялари таркибига киритилди. Касаба уюшмалари Марказий кенгашлари томонидан жорий йилнинг май-сентябр ойлари давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 1681 та бошланғич ташкилотга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, йиғилишда Федерация Кенгаши тасарруфидаги Ўқув марказида касаба уюшмалари ташкилотлари кадрлари ва фаолларининг малакасини ошириш ҳамда ўқитишга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.

Жорий йилнинг 13-27 август кунлари ҳудудларда «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг ҳудудий бос­қичлари якунларига бағишланган тадбирлар ташкил қилиниб, уларга жойлардаги 1700 га яқин касабақўм жалб қилиниб, тажриба алмашиш имконияти яратилди.

* * *

Йиғилишда «Обод турмуш йили» Давлат дас­турини ҳаётга татбиқ этиш борасида Федера­ц­ияси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил этилди.

Дастурда белгиланганидек, мамлакатда бар­қарорлик ва осойишталикни, хавфсизлик, фуқаролар ва миллатлараро тотувликни янада мус­таҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатлари муҳофазасини, жамият фаровонлиги ва тараққиёти изчил ўсишини таъминлашда касаба уюшмалари бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга фаол иштирок этаяпти.

Янги иш ўринлари яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, Федерация тизимидаги ташкилотлар томонидан 203 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали иш берувчи ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 15 224 нафар фуқаро ва 116 625 та оилага 63 млрд. 687 млн. 312 минг сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, 10 та ҳудудий ва 6 та тармоқ касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган 209 нафар кам таъминланган, иқтидорли талабаларга касаба уюшмалари стипендияси жорий этилди ва ҳисобот даврида 74 млн. 200 минг сўм эгаларига топширилди.

Касаба уюшма ташкилотларининг аҳоли саломатлигини сақлаш тизимини ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 9 ойида касаба уюшмалари тизимидаги соғломлаштириш муассасаларида 1 минг 33 нафар фермер, 609 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд бўлган ходим имтиёзли, кам таъминланган оилалардан 344 нафар аёл бепул соғломлаштирилди. 112 та ёш оилага 224 та имтиёзли йўлланма берилди, 2 минг 699 нафар она ва бола соғломлаштирилди, 152 нафар тиббиёт ходими бепул саломатлигини тиклади.

Шунингдек, йиғилишда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, маҳалла институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, оилаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ишларда муносиб иштирок этилгани таъкидланди.

«Болаларни ёзги дам олдириш ва соғ­ломлаштириш мавсумининг якуни тўғрисида»ги масала ҳам Раёсат аъзоларининг диққат марказида бўлди.

Қизғин давом этган Раёсат йиғилишида касаба уюшмалари фаолиятига оид яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш