[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

 

 

 

Қурултойда «Федерация Кенгашининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси IV Қурултойи қарорларини бажариш юзасидан ҳисоботи ҳамда келгуси даврдаги фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида» ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботи юзасидан маърузалар тингланди.

Ҳисобот маърузалари юзасидан музокараларда сўзга чиққан делегатлар касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишлар, энг йирик жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларига алоҳида тўхталдидар. Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда касаба уюшмалар иштирокига тўхталар эканлар, бу

Бугунги кунда  фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида касаба уюшмалар нуфузини янада ошириш юзасидан таклифлар, мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Жумладан, «Тошшаҳар иссиқлик-электромаркази» очиқ акциядорлик жамияти муҳандиси, касаба уюшма қўмитаси раиси О.Белоусова  корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган аёллар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларни махсус кийим ва пойафзал билан таъминлаш масалаларида мавжуд муаммолар хусусида сўз юритди. Хусусан, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш корхона учун жуда қиммат (ҳар бир иш ўрни бўйича 90-100 минг сўм) эканлигини инобатга олиб, меҳнат шароитларини янада яхшилаш мақсадида цех ва участкалар бўйича меҳнат шароитларини паспортлаштириш тизимини шакллантириш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Хоразм вилояти Гурлан туманидаги «Истиқлол Самар» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Бахтиёр Халимбетов ўз сўзида Республика Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги  «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» жамоатчилик орасида, жумладан фаолият юритаётган фермерлар томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинганлигини қайд этиб ўтди.

Фермер хўжалигида меҳнат қилаётган ходимларга меҳнат шароитларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўлаш соҳасида олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда, айрим камчиликлар, жумладан, айрим фермер хўжаликлари раҳбарлари ишчиларни ишга қабул қили ва бўшатишда қонун талабларига риоя эмаётганликлари, фермер хўжаликларида касаба уюшма ташкилотларини тузишга етарли эътибор қаратилмаётгани, ойлик маошлар натура шаклида тўлаб келинаётгани хусусида сўз юритилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Федерация Кенгашининг ўқув марказида нафақат касаба уюшмалари ходимларини, балки фермер хўжаликлари раҳбарларини ҳам ўқитишни йўлга қўйиш таклифи киритилди.

«Олмалиқ тоғ-металлурги комбинати» очиқ акционерлик жамияти «Қалмоққир» кон бошқармаси экскаватор машинисти, Ўзбекистон Қаҳрамони Сайдали Раҳмонов ўз сўзида корхонада ишлаб чиқариш суратлари ошириш, ходимлар учун маиший шароитларни яратиб бериш соҳасида олиб борилаётган ишлар, бу ишларда касаба уюшма ташкилотининг роли ва ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Давом этаётган иқтисодий инқирозга қарамай, Республика Президенти, Ҳукумати томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, корхонани модернизациялаш, қудратли техникалар билан таъминлаш ишлари давом этаётганлиги тўғрисида тўхталди.

Касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, ҳуқуқий масалаҳатхоналар ишини янада жонлантириш, ходимларнинг ҳқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги ишларни кучайтириш лозимлиги тўғрисида таклифлар билдирди.

Қарши давлат университетининг талабаси Нилуфархон Аббосхонова мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитларни яратиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилгани хусусида сўз юриди. Бу соҳада таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши, университетнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга ёшлар ўртасида ёрқин, лекин нафи кам тегадиган байрам тадбирларидан кўра илмий-амалий конференцияларни ўтказиш, касаба уюшмалари ва маъмуриятлар ҳамкорлигигда «Йилнинг энг яхши ғояси», «Йил талабаси», «Ёш тадқиқотчи» каби лойиҳаларни амалга  ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида таклифлар киритилди.

Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев қатнашди ва сўзга чиқди.

Бош вазир нутқида касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларининг ўрни, нодавлат сектори тизимидаги хўжалик субъектларни касаба уюшмасига жалб этиш, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва аъзо ташкилотлар билан Республика вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, Касаба уюшмалари Федерациясининг кадрлар сиёсати, Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларда касаба уюшмаларининг бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги масалаларида мавжуд камчиликлар, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва аъзо ташкилотлар томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини ҳал этиш ҳамда аъзоларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, республика иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга бўлган янги барпо этилаётган корхоналарда  ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, коллежлари ўқувчиларини узвий равишда танлаган касби йўналишида жойларда амалий машғулотлар ўташини ташкил этиб боришга кўмаклашиш соҳасида касаба уюшмаларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши лозимлиги таъкидланди.

Қурултой Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги Уставини, шунингдек Ҳаракат дастурини қабул қилди.

Қурултойда Ўзб