[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.01.2014. Ўзбекистон касаба уюшмлари Федерацияси Кенгаши қошида ташкил этилган “Касаба сайр” шўъба корхонаси бугунги кунда турли соҳа ходимлари учун тарихий шаҳарлар бўйлаб мароқли саёҳатлар ташкил этмоқда.

Куни кеча қадимий шаҳар – Самарқандга андижонлик бир гуруҳ меҳнаткашларнинг саёҳатлари уюштирилди.

– Корхонамиз маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти тавсиясига биноан меҳнатда ўрнак кўрсатаётган ходимлар учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги тарихий обидалар, асори атиқаларни томоша қилиш имконияти яратиб берилди, – дейди Андижондаги “УзДонгЯнгКо” қўшма корхонаси ходими Мўътабархон Отабоева. – Бу саёҳатлар орқали мамлакатимиз ҳақидаги билимларимиз янада бойиди. Таассурортлар бир умр ёдимизда қолади. Юртимизда тарихий масканлар, кўзни қувнатувчи, Она Ватанга бўлган ғурурни янада юксалтирувчи гўшалар жуда кўп. Биз шундай юрт фарзандлари эканимиз билан фахрланамиз.