20.10.2014. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши касаба уюшма ташкилоти томонидан «Соғлом бола йили» Давлат дастури бандларини бажариш мақсадида ходимлар саломатлиги йўлида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётир. Жумладан, ушбу ташкилот бўлим бошлиғи Ҳалима Қаюмовага «Умид гулшани» санаторийсига имтиёзли йўлланма берилди ва у ўз саломатлигини тиклаб қайтди.
— Кўпгина ходимларимиз республикамизнинг турли сиҳатгоҳларида дам олиб, соғликларини тиклаб қайтишди, — дейди Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ғ.Жумабеков. — Аъзоларимиздан Гулистон шаҳар статистика бўлими ҳисобчиси Нодира Зокированинг ҳам «Умид гулшани» санаторийсида даволаниш истаги билан қилган мурожаати инобатга олиниб, йўлланма тақдим этилди.