[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.10.2014. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан «Соғлом бола йили» дастури доирасида ўтказилган акция инсонга наф келтиришдек олижаноб фаолиятнинг амалий ифодаси бўлди. Акция доирасида республикамизнинг барча худудларидаги ижтимоий химоя талаб оилалардан бўлган аёлларга электр-маиший техника жиҳозлари хадя қилинди. 

 

— Анчадан буён электр печи олишни орзу қилардим, — дейди Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани яшовчи уй бекаси Феруза Раззоқова. — Касаба уюшмаларининг эътибори туфайли бундай имкониятга эга бўлдим. Биз аёлларга рўзғор ташвишларимизни енгиллаштириш мақсадида электр-маиший техника жиҳозларининг тортиқ қилиниши рўзғор юмушларимизни бир мунча осонлаштирди. Бундай хайрли ишдан чексиз миннатдормиз.

 

Эътиборли томони, туманимизнинг олис чекка қишлоқларида истиқомат қилувчи эҳтиёж­манд еттита оилага ЎзКУФКнинг 3,5 миллион сўмлик электр-маиший техника жиҳозлари топширилди.