27.10.2014. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи туман кенгаши аъзоларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Туман касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Дастлаб ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Сўнгра саёҳатчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди.