[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.11.2014. Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Меҳнатни муҳофаза қилиш муносабатлари жараёнида ОИВ инфекцияси юқиши хавфи” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда касаба уюшма фаоллари, бошланғич ташкилотлар раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи вакиллар иштирок этди.

Мавзу юзасидан вилоят ОИТС марказининг бўлим мудири Зубайдулла Якубов, врач ёрдамчиси Васила Салимова, Соғликни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Анвар Сувонов, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Усмон Каримов сўзга чиқиб, меҳнат жараёнида ОИТС юқиши хавфидан сақланиш йўл-йўриқлари, номақбул шароитда ишлаш оқибатлари хусусида кенг тушунча бердилар.

 

Тадбир асноси иш жойида жароҳат олган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ОИВ ва ОИТС тарқалиши профилактикасига қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасида таклифлар билдирилди.