17.12.2014. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Зомин туман кенгаши ташаббуси билан 3-, 22-, 6-, 5-, 56-умумтаълим мактаблари, Зомин педагогика, Пишоғор агросаноат касб-ҳунар коллежлари, Ём “Мурувват” уйида ижодкор ва санъаткорлар билан учрашув ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зиёвуддин Мансур “Конституциямиз — бахтимиз қомуси” мавзуcида маъруза қилди. Асакалик санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиев ижро этган қўшиқлар тадбирга файз киритди.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим омил бўлмоқда. Уларда Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини сингдиришга, маънавий билимини бойитишга хизмат қилмоқда.