14.01.2015. Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишга доир ўқув-семинар ташкил қилинди.
Унда ходимлар сони 50 нафардан кам бўлган корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати вазифалари юклатилган масъул ходимлари, корхоналарда сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иштирок этдилар.
Семинарда вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бош меҳнат техника инспектори Р. Жаббаров ҳамда Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Ў. Рўзибаевнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.