19.01.2015. Аниқланган муаммоларнинг жойида бартараф этилиши аъзолик афзаллиги бўйича энг яхши тарғиботдир.
Шундай амалий ёрдамлардан бири яқинда Навбаҳор туманидаги ободонлаштириш бошқармасида амалга оширилди. Эътиборли томони, 167 нафарлик жамоани бирлаштирган бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан маъмурият билан ҳамкорликда меҳнаткашлар учун қатор қулайликлар яратиб берилаётир.
Жумладан, ходимлар пойабзал ва махсус кийим-кечаклар билан таъминланиб, меҳнат муҳофазасига эътибор кучайтирилди. Янги йил арафасида меҳнаткашлар учун дам олиш хоналари ҳамда шинам, барча қулайликка эга ёруғ ошхона туҳфа этилди.
Ишчиларнинг меҳнатига яраша ҳақ олиши, хавфсиз меҳнат шароити яратилганлиги, саломатликларининг муҳофаза қилиниши, дам олиш ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш ишлари намунали йўлга қўйилганлиги бугун ўз самарасини бермоқда.