[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.01.2015. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шайхонтоҳур туман кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар филиали ҳамкорликда умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида “Ўзбек йигити — Ватан посбони” шиори остида ажойиб тадбир ўтказди. 

Ходимлар саломатлигини тиклаш, соғлом турмуш тарзини ­тарғиб қилишдек эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган мусобақада 200 га яқин ходим ўзаро беллашди.

Мини футбол бўйича туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходимларидан ташкил топган жамоа пухта тайёргарлик туфайли яққол устунликка эришди. Стол теннисида эса 41-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Иброҳим Холдоров ғалаба нашидасини сурди. Шахмат беллашувлари 324-мактаб ўқитувчиси Норқувват Хўжамбердиевнинг ғалабаси билан якун топди.

— Эркак киши юртнинг, оиланинг қалқони. Бунда саломатликнинг ўрни ўта муҳим. Иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузата туриб, юртимиз ишончли қўлларда эканига яна бир карра амин бўлдик, — деди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Дилнора Ўлмасова.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.