29.01.2015. Сирдарё вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказилаётган “Спорт – саломатлик гарови» Республика спартакиадасининг дастлабки босқичлари ўтказилмоқда.
Таълим, фан ва маданият тармоғи Гулистон туман Кенгаши тизимидаги ўқув муассасалари биринчилардан бўлиб ушбу спорт байрамини кўтаринки руҳда бошлаб юбордилар. Хусусан, тумандаги 2- ҳамда 6-умумтаълим мактабларида спорт мусобақалари қизғин ўтди.
– Педагог ходимларимиз спартакиаданинг қуйи босқичида жуда фаол иширок этдилар, – деди 6-умумтаълим мактабининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Сарвар Бобоев. – Ҳаваскор спортчиларимиз спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, қизлар ўртасида волейбол ҳамда бадминтон турлари бўйича мусобақалашдилар.
Ғолибларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
– Туман кенгаши тизимида 3 минг нафардан зиёд аъзо бўлиб, уларнинг барчаси «Спорт-саломатлик гарови» спартакиадасида фаол қатнашмоқда -деди кенгаш раиси Ўсарқул Усанов. – Кейинги пайтда касаба уюшма бошланғич ташкилотлари фаолияти жонланиши билан бирга турли спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар тизимли равишда ўтказилмоқда. Бу аъзоларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботида муҳим омил бўлмоқда. Ўйлайманки, спартакиаданинг туман босқичи жуда қизиқарли ўтади, муносиблар ғолиб жамоа сифатида вилоят босқичида иштирок этадилар.