19.02.2015. Таиландда велоспорт бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида юртдошимиз Тимур Гумеров “омниум” дастурида 1-ўринни эгаллаб, олтин медал соҳиби бўлди.
Велоспортчимизнинг бу муваффақияти 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун зарур очколарни йиғиш имонини берди.
Мазкур турдаги мусобақаларда Корея терма жамоаси вакили 2-ўринни, қозоғистонлик велоспортчи эса 3-ўринни эгаллади.
Ёш велоспортчилар ўртасидаги мусобақаларда яна бир ҳамюртимиз Дилмуроджон Сиддиқов бронза медалини қўлга киритди.