[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.02.2015. Касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари давом этмоқда. Уларда ўтган беш йиллик фаолият сарҳисоб қилинмоқда

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида касаба уюшма қўмиталари раислари касаба уюшма аъзолари олдида ўтган беш йиллик фаолияти юзасидан ҳисобот бермоқдалар. Шунингдек, касаба уюшмаларининг сайланма органлари таркиби қайта шакллантирилмоқда.

Жумладан, 17 февраль куни “Нукус халқаро аэропорти” ДУКда ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда касаба уюшма қўмитаси раиси 2010 йил февраль ойидан буён амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил ҳисобот берди.

Ҳисоботда, касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчининг ижтимоий шериклигида ходимлар манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида самарали ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Хусусан, ҳисобот даврида корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан 220 нафардан ортиқ ходимларга турли даражадаги моддий ёрдам кўрсатилган. Корхонада самарали жамоатчилик назорати йўлга қўйилганлиги боис иш ҳақи ҳар доим ўз вақтида тўлаб келинмоқда. Шунингдек, касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона ходимлари учун мамлакатимизнинг Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилган. Намунали фаолият олиб бораётгани учун корхона касаба уюшма қўмитаси 2013 йилда Ўзбекистон Авиация ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловида учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида меҳнат жамоаси томонидан касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти ижобий деб топилиб, самарали фаолият олиб боргани учун касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рашид Алланиязов ўз лавозимига беш йилга яна қайта сайланди.

19 февраль куни Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, тиббиёт марказининг касаба уюшма қўмитаси раиси ўтган беш йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Ҳисоботда, аввало, касаба уюшмалари Федерацияси тизимида бошланғич ташкилотларнинг корхона, ташкилот ва муассасалардаги роли ва нуфузини оширишга қаратилган аниқ мақсадли ишлар амалга оширилганлиги алоҳида таъкидланди. Айниқса, аъзолик бадалларидан бошланғич ташкилотлар ихтиёрида қолдириладиган маблағларнинг 50 фоиздан 60 фоизга, ижтимоий объектларга эга бўлганларида эса 70 фоизга оширилиши, имтиёзли йўлланмалар олиш даврийлиги 5 йилдан 2 йилга қисқартирилгани, йўлланма учун тўланадиган қисман тўлов миқдорининг 50 фоиздан 45 фоизга туширилиши меҳнаткашларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Тиббиёт маркази касаба уюшмаси қўмитаси ҳам яратилган ушбу имтиёзлардан тўла фойдаланиб, ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтираётгани натижасида иш самарадорлиги ортаётгани, бу орқали иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлиги кучайиб бораётгани қайд этилди.

Фаолиятни такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жамоа шартномаси орқали ҳар бир ходим учун сарфланган маблағ миқдорининг бугунги кунда 2010 йилга нисбатан 2,3 барабарга ортишига эришилган.

Меҳнат унумдолигининг ортишида меҳнат жамоасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам ижобий самара бермоқда. Хусусан, тиббиёт муассасасида касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан ходимлар гимнастикаси жорий этилган бўлиб, ходимлар ҳар бир иш кунини гимнастик машқлар мажмуи  билан бошлайдилар.

Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг беш йиллик фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда қўмита раиси М.Наматов бир овоздан қайта сайланди.

Худди шу каби ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг Хоразм филиали, Зарбдор-Мирзачўл вилоятлараро насос станцияларидан фойдаланиш бошқармаси, Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, Хоразм вилоятидаги “Бахмал” МЧЖ каби ташкилотларда ҳам юқори савияда ўтказилди.