[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

“Спорт – саломатлик гарови” республика спартакиадасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда

28.02.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, бу орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида ҳам тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда Республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса, қишлоқ жойларида қатор спорт мусобақалари, тармоқлараро спартакиадалар, оилавий спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан жорий йилда ўтказилаётган “Спорт – саломатлик гарови” республика спартакиадаси ҳам худди шу мақсадларга қаратилган. Мазкур спартакиадани ташкил этишдан мақсад аввало, турли соҳа ходимлари ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, бу орқали уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдир.

Таъкидлаш зарурки, “Спорт – саломатлик гарови” республика спартакиадаси 4 босқичда спортнинг стол тенниси, волейбол,  шахмат, шашка, бадминтон ва сузиш турлари бўйича ўтказилмоқда. 1-босқич корхона, ташкилотлар ва муассасаларда, 2-босқич туман ва шаҳар миқёсида, 3-босқич вилоят миқёсида ўтказилиб, уларга Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида турли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимлар қамраб олинди. Қуйи босқичларда сараланганлар спартакиаданинг вилоят босқичига йўлланма олдилар. Спартакиаданинг куйи босқичлари 30 минг 500 нафарга яқин корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилди. Унда 380 525 та жамоа – 6 млн. 89 минг нафарга яқин меҳнаткаш иштирок этди. 

Спартакиада мусобақаларида қўшимча тарзда “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи” каби номинациялар ҳам таъсис этилди.

Барча ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати